Спорт мусобақаси бўлиб ўтди

15.02.2018. Ангор туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақада 10 та оила иштирок этиб шулардан Химматовлар оиласи ғолиб бўлиб вилоятда бўлиб ўтадиган спорт мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди. Мусобақа сўнгида ғолиб оилалар туман касаба уюшма кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email