“Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

14.02.2018. Ангор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўтказилган мусобақада 5 та оила иштирок этиб шулардан Қулмирзаевлар оиласи ғолиб деб топилиб вилоятда бўлиб ўтадиган спорт мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди. Мусобақа сўнгида ғолиб оилалар бошланғич касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email