“Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni” keng nishonlandi

Шўрчи туманида 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланди. Туман марказидаги “Чароғон” номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилган мазкур тадбир давомида болажонлар кайфиятини янада жонлантириш мақсадида улар ўртасида турли қизиқарли ўйинлар, мусиқий ва рақс чиқишлари, шеърлар айтишуви, қувноқ стартлар ва бошқа беллашувлар амалга оширилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгаши, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, туман истеъмол товарлари касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email