Viloyat kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasining konferensiyasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 30 июль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII-конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси А.Ахмедовнинг Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2010 йил июль ойидан 2015 йил июль ойигача бўлган фаолияти юзасидан хисоботи эшитилиб, касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича касаба уюшма ташкилотларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.
Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссияси раиси И.Маҳмадиёровнинг Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссиясининг 2010-2015 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги хисоботи эшитилди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинди.
Конференция ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VII Қурултойига делегатлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига вакиллар сайлаб олинди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Тўлқин Зокирович Тешабаев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлюда Умаржоновна Қобуловалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

Print Friendly, PDF & Email