Surxondaryo viloyatida jamoa shartnomalari yakunlari sarhisob qilinmoqda

2014 йил 13 мартда “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ў.М.Адилов, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг раиси Ғ.Ю.Ҳамидов, “Ўзбекэнерго” ДАК бошқармаси бош мутахассиси, энергетика ходимлари Республика бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.С.Тўхтаев, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.А.Ахмедов ва “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ бошқаруви раиси У.С.Рахимовлар иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибидаги 1-масала бўйича “2013 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши натижалари тўғрисида” “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ бошқаруви раиси У.С.Рахимов ва “Сурхондарё ҳудудий электр тароқлари корхонаси” ОАЖ касаба уюшма қўмитаси раиси И.Р.Абдуллаевларнинг ҳисоботлари эшитилди.
“2013 йилда жамоа шартномасининг бандларини бажарилишини текшириб бориш комиссияси” аъзоси, корхонанинг ишлаб чиқариш техник хизмати бошлиғи Н.С.Шайматов текширув далолатномаси билан таништирди.
Корхонада жамоа шартномасига асосан 1951 нафар ходим 2780,1 млн сўмлик имтиёзлар олдилар.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 % миқдорида суткалик ва йўлкира харажатлари норматив асосида тўланиб, уларга 148,6 млн сўм сарфланган.
Иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланиш учун 258,2 млн.сўм хожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация тўловлари тўланган.
Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшма кўмитаси томонидан 35 нафар ходимга ташаккурнома ва 69 нафар ходимга фахрий ёрлиқлар эълон қилиниб уларга 19,9 млн сўм, 14 нафар ходим нафақага чиқиши муносабати билан 75,4 млн сўм бир йўла рағбатлантириш, “8-март Хотин-қизлар куни” байрами ва 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ишчи ходимларга ҳамда меҳнат фахрийларига 18,7 млн сўм сарфланган.
Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажариш чоралари кўрилиб, бу ишларга 21,8 млн сўм сарфланди.
Меҳнат мухофазаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда Меҳнатни мухофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан Меҳнатни мухофаза қилиш жамғармаси барпо этилган.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд ходимларни махсус, кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан, шунингдек, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш учун 94,7 млн.сўм, корхонанинг 1959 нафар ишчи ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун 4,2 млн.сум, 54 нафар ходимнинг сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганлиги учун, жами 10,7 млн сўмлик ва 49 нафар ходимнинг яқин қариндошлари вафот этганда 11,2 млн сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилган.
Жамоа шартномасига киритилган 11 та бўлимнинг 127 та бандлари барчаси бажарилган.
Кун тартибидаги 3-масала бўйича, 2014-2016 йилларга тузилган Бош келишув ва вилоятда тузилган Минтақавий Келишувларига мослаштирилиб 2014-2016 йилларга тузилган жамоа шартномаси қабул қилинди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан бўлим мудири Ў.М.Адилов, Кенгаш раиси Ғ.Ю.Хамидов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовлар сўзга чиқиб таклиф ва мулоҳазалар билдиришди

Print Friendly, PDF & Email