Sariosiyo tumanida spartakiada

2015 йил 2 май куни Сариосиё тумани таълим ходимларининг XXIV-спартакиадаси “Янги хаёт” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Мусобақада туманнинг 11 та ҳудудидан 74 та мактаб, 19 та мактабгача таълим муассасаси хамда болалар спорт мактаблари ўқитувчи, мураббий ва ходимлардан 440 нафари спортнинг 6 тури — волейбол, арқон тортиш, шахмат, шашка, стол тенниси ва армрестлинг турлари бўйича ўз кучларини синаб кўришди. Ғолиблар Сариосиё тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email