“ O’tganlarni xotirlaylik – keksalarni e’zozlaylik ” shiori ostida tadbir o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 2 май куни “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ўтганларни хотирлайлик – кексаларни эъзозлайлик” шиори остида тадбир ўтказилиб, тадбирга таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 100 нафардан ортиқ кекса педагог ходимлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Маданият ходимлари ва хонандаларнинг жонли ижродаги қўшиқ ва куйлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбир сўнгида кексаларга касаба уюшмаси туман кенгашининг байрам совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email