O’quv seminari o’tkazildi

2014 йил 5 август куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта залида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчилар ҳамда уларнинг вакилларининг билим ва тажрибаларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда касаба уюшмалари органлари, асосий ишидан озод этилган ва йирик корхоналар касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг вакиллари қатнашди.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг вакили, вилоят бошқармалари, бирлашмалари ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Семинарда корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз шароитларни яратиш бўйича ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ва барча бўғин касаба уюшма органларига Конвенция талабларини ҳал этиш мақсадида жойлардаги давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан мутахассислар томнидан маърузалар қилинди.
Савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазалар асосида вазифалар яна бир бор белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email