МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекциясининг  Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда жорий йилнинг 12-17 октябрь кунлари 2020 йилги пахта йиғим терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларнинг жамоат назоратини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14 “с”-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Денов, Узун, Сариосиё, Бандихон, Қизириқ, Ангор, Жарқўрғон, Термиз ва Шеробод туманларидаги 20 дан зиёд фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар далаларида теримчиларга яратилган шарт-шароитлар, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳолатлари бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Мониторинг таҳлиллари натижасида Узун туманидаги “Жўрабек Даминов” номли фермер хўжалигида 42 нафар теримчиларнинг пахта пуллари ўз вақтида тўланмаётганлиги аниқланди ва фермер хўжалиги раҳбарига тушунтириш берилгандан сўнг 15 кунлик пахта пуллари тўлаб берилишига эришилди.

Шеробод туманидаги  “Камолиддин ўғиллари” фермер хўжали томонидан теримчиларнинг тўланмай келинаётган иккинчи пахта терими учун 1400 сўмдан иш хақини тўлаб берилишида  амлий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий жихатдан ёрдам кўрсатиш ҳамда Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйиш мақсадида Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи ҳудудларда фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Print Friendly, PDF & Email