Tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 28-29 августь кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ тумани кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий — амалий, маданий-маърифий тадбирлар хамда билимлар кунига бағишлаб “Фахрийлар — фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир сўнгида кекса педагог ходимларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Sport musobaqasi o’tkazildi

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги №18299 ҳарбий қисмда жорий йилнинг 28 август куни спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ҳарбий қисмнинг ҳаваскор спортчилари спортнинг шахмат — шашка, волейбол ва бадментон турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа ғолибларига ҳарбий қисм касаба уюшмаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди .

Qariyalar e’zozda

Ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним – Ўзбекистоним!” – деган, эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий маданий-маърифий тадбирлар доирасида жорий йилнинг 13 августь куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Юрчи” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Денов саноат тоғ-кон металлургия касб-ҳунар коллежи залида тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Абдурахмонович Ахмедов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ва мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида, ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар яшаётган, эҳтиёжманд оилалардаги нуроний отахон ва онахонларга касаба уюшмаларининг электр-маиший техника жихозлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда нуроний отахонлардан Л.Хўжаев, Ш.Муродуллаевлар сўзга чиқиб, мустақиллигимизга шукроналар айтиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Шу куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Сариосиё туманидаги аёллар “Мурувват уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида акция ташкил этилиб, акция доирасида “Мурувват уйи”га касаба уюшмаларининг 3,0 млн сўмлик 1 дона музлатгич ҳамда 1,5 млн сўмлик электр-маиший жихозлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Muhtoj oilalarga e’tibor

Ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитида қулайлик яратиш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Реслубликаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним , Ўзбекистоним!” шиорини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалap яшаётган, эҳтиёжманд оилалардаги 46 нафар нуроний отахон ва онахонларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган электр-маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилди.

Avgust anjumani o’tkazildi

Жорий йилнинг 25 август куни Ангор туманининг 9 — болалар мусиқа мактабида туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида ўқитувчиларнинг Анъанавий август анжуманини ўтказилди. Тадбир сўнгида 2014 — 2015 ўқув йилида муваффақиятларга эришган бир қатор педагог ходимлар ҳамкорларнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Velomarafon musobaqasi o’tkazildi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шурчи туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида маҳаллаларда яшовчи аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида веломарафон мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган мусобақада маҳаллаларда яшовчи 210 нафар ҳаваскор велоспортчилар иштирок этишди.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Faxriylar sayohati uyushtirildi

Жорий йилнинг 6 августь куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллик байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан 50 нафар фахрийлар, илғор тармоқ ходимлари Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган шаҳарларига сайёҳатга олиб борилди.
Саёҳат иш берувчилар, хомий ташкилотлар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

“ Hech kim mehr va e’tibordan chetda qolmasin ”

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб, амалга ошириладиган “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида кам таъминланган ва боқувчисини юқотган оилалар ҳамда меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди. Уларнинг 15 нафарига озиқ-овқат махсулотлари, 1 нафарига дори-дармонлар олиб берилиб, 3 нафар оилага коммунал тўловлари тўлаб берилди.

Ilmiy-amаliy tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 2 август куни Узун туманида жойлашган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Республика болалар ва оилаларни қўллаб — қувватлаш Ассоциацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкорлигида “Мен, Ўзбекистон фуқаросиман, буни мен билишим керак” мавзусида интерфаол усулда болалар учун ташкил этиладиган илмий — амалий тадбир ўтказилади.