Қадимий Бухоро заминига саёҳат

Қадимий Бухоро замини, Имом Бухорий, Ибн Сино ва Абу Бакр Наршахий каби алломаларга, буюк тариқат пирлари – Абдулхолиқ, Ғиждувоний ва Амир Кулол, Ориф Ревгарий ва Маҳмуд Фағнавий, Али Ромитаний ва Бобойи Самосий сингари азиз-авлиёларга бешик бўлгани билан ҳам бутун дунёга маълум ва машҳур.

И.А.Каримов

2017 йилнинг 25-27 ноябр кунлари Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шайдулла Ибраимов бошчилигида азиз-авлиёларга бешик бўлган, Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир макони бўлган тарихий Бухоро шаҳрига, тармоққа қарашли бошланғич ташкилотлардан 50 (эллик) нафар  касаба уюшма аъзолари саёхатда бўлдилар.

Саёҳатчилар тариқат пирлари, сўфийлар ҳозирги тил билан айтганда, фидоий муаллимлар, улуғ устозлар мероси, улар одоби, айтган гаплари, қилган ишлари бўйича маълумотга эга бўлдилар ва уларнинг қабрларини, қадамжоларини зиёрат қилиб, катта таъсуротлар билан қайтдилар.

Print Friendly, PDF & Email