Hisobot –saylovlarini o’tkazish bo’yicha o‘quv-seminar

Олтинсой туман касаба уюшма органлари томонидан 2015 йил 6 февраль куни таълим, фан ва маданият, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, агросаноат мажмуи, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида 2015 йил февраль-апрель ойларида ҳисобот сайловларини ўтказиш борасида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда ҳисобот – сайловини ўтказиш тартиблари бўйича уларга тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчилари томонидан берилган саволларга туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари жавоб бердилар

Muzrabot tumanida o’quv-seminar bo’lib o’tdi

2015 йил 22 январь куни Музработ тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 10- сон мусиқа ва санъат мактабида ўқув-семинар бўлиб ўтди. ”Бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби тўғрисида ”мавзуси остида ўтган семинарда таълим муассасалари ходимлари, бошланғич касаба уюшмаси қумитаси раислари ,таълим ҳамда 65 нафардан ортиқ ташкилотчилар қатнашишди. Ўқув семинарда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Шукуров Дониёр маъруза қилди.

Ilg’or paxta terimchilari rag’batlantirilmoqda

Сурхондарё вилоят касаба уюшма органлари томонидан 2014 йил пахта терим мавсумида ўз хиссалаларини қўшиш мақсадида вилоят бўйича жами 48 та отряд тузилган бўлиб, шундан Олтинсой туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ҳам 185 кишидан иборат 4 та отряд тузилган.
Олтинсой туманида пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган илғор теримчиларини рағбатлантириш мақсадида 9 сентябрь куни тумандаги “Чеп”, “Карсаган”, “Марказ” ва “Оқарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида пахта далаларида пахта териб ўз хиссаларини қўшаётган 26 нафар илғор теримчи хотин-қизларга туман касаба уюшма органлари томонидан 6300,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди.

O’quv seminari o’tkazildi

2014 йил 5 август куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта залида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчилар ҳамда уларнинг вакилларининг билим ва тажрибаларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда касаба уюшмалари органлари, асосий ишидан озод этилган ва йирик корхоналар касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг вакиллари қатнашди.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг вакили, вилоят бошқармалари, бирлашмалари ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Семинарда корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз шароитларни яратиш бўйича ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ва барча бўғин касаба уюшма органларига Конвенция талабларини ҳал этиш мақсадида жойлардаги давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан мутахассислар томнидан маърузалар қилинди.
Савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазалар асосида вазифалар яна бир бор белгилаб олинди.

Stol tennisi musobaqasi o’tkazildi

Яқинда Термиз шахридаги Олимпия захиралари коллежида “Ўзбекистон Республикаси алоқа , ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси хамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Кўчма соврини ” учун Сурхондарё вилояти алоқа ташкилотлари ўртасида стол тенниси бўйича 35 ёшгача аёллар ва эркаклар ҳамда 35 ёшдан юқори аёллар ва эркаклар ўртасида вилоят босқичи мусобакаси ўтказилди. Мусобақада вилоятдаги алоқа ташкилотларидан 9 та жамоа фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган жамоалар ташкилий қўмитанинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар

«Sog’lom oila» shiori ostida oilaviy sport musobaqasining viloyat bosqichi o’tkazildi.

Жорий йилнинг 25 июль куни Термиз шахар Олимпия захиралари коллежида «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш , улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига маъсулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада Термиз шахар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар оилалар иштирок этиб , ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Intellektual»rivojlantirish oromgohi tashkil etildi.

Сурхондарё вилояти Узун тумани худудида жойлашган Х.Қулниёзов номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи базасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг бевосита ёрдами билан 100 нафар иқтидорли ўқувчилар учун «Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи» ташкил этилди

«Sog’lom oila» shiori ostida oilaviy sport musobaqasining tuman bosqichi o’tkazildi

«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш , улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига маъсулият ҳиссини шакллантириш мақсадида Жарқўрғон туманида “Соғлом оила” шиори остида туман оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Тадбир ташкил этилди

Ангор тумани таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан хамкорликда «С.Рахимов» номли болалар соғломлаштириш оромгохида ўқувчилар ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада «Қалқон» гурухи 1 – ўринни, «Ёш спортчилар» гурухи 2 – ўринни эгаллашди.Ғолиб жамоаларга туман касаба уюшмаси кенгаши,камолат ЁИХ кенгаши,Болалар спорти ва Ёшлар кўнгилли спорт жамиятларининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.