O’lmas qadriyatlarimiz harbiylar e’tiborida.

Атрофга ўзининг фусункор гўзаллиги, мўъжизаси ва кўркини намойиш этиб, табиатнинг уйғониш палласига кираётгани, дов-дарахтлар уйғониб, гул-чечаклар очилаётгани ҳамда барчанинг қалбида яратувчанлик, бунёдкорлик шукуҳи жўш ураётгани Навбаҳордан дарак бермоқда.
Куни кеча агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши ташаббуси билан туманининг қўшни Республикалар билан чегарадош ҳудудида жойлашган N-сонли ҳарбий қисмга қарашли n-постда ҳарбийлар ва уларнинг оила-азолари учун яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами муносабаи билан “Ўлмас қадриятларимиз ҳарбийлар эътиборида” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Кечада Шўрчи туман ҳокимлиги маънавият тарғибот бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими фаол иштирок этишган бўлса, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши томонидан чегараларимиз дахлсизлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг аёллари учун ташкил этилган қимматбаҳо эсдалик совғалари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Айниқса, ҳарбий қисмда қайнаган cумалак ўзининг ҳушбўй ифори ва таъми билан манзур бўлиб, қалбларни шукроналик туйғулари билан лиммо-лим тўлдирди.

Umumhalq xayriya hashari

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши томонидан туман кенгаши тасарруфидаги 1, 9, 11, 21-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида меҳнат қилаётган ва нафақадаги фахрийларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг томорқасига 5 донадан жами 25 дона мевали дарахтлар кучати экилди.
Жумладан, 1-мактаб қоровули Йўлдошев Уктам ака 35 йил мактабда қоровуллик қилиб, ҳозирда нафақада. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси З.Шералиев ва 1-мактаб бошланғич касаба уюшмаси раиси Х.Холмўминова билан биргаликда ушбу фахрийнинг томорқа боғига 2 дона ўрик, 2 дона гилос, 1 дона хурмо мевали дарахти экишди.
Шунингдек, 9-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Умарова Қундуз ташаббуси билан мактабнинг ишчи ходими Т.Абдураимов боғига 5 дона, 11-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Мўминова ташаббуси билан фахрий қоровул Ф.Умаров, 21-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Мавлонова ташаббуси билан мактаб ходимаси, ёлғиз она О.Хушбоқова ҳамда 4-ихтисослашган мактаб интернати бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Мухторов ташаббуси билан мактаб ходимаси Х.Холоваларнинг томорқа боғига 5 донадан мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Kasaba uyushmalari-xotin-qizlarga” aksiyasi

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 8 март Ҳалқаро хотин – қизлар байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – хотин – қизларга” акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган 100 нафар фаол хотин-қизларга байрам совғалари топширилди.

8 mart “Halqaro xonin-qizlar kuni”

Жорий йилнинг 3 март куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Олтинсой тумани кенгаши томонидан тумандаги мактаб, мактабгача таълим муассасаларида 8 март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга туман марказида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактаби биносида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган хотин-қизларга касаба уюшмаси совғалари топширилди.

“ Sog’lom oila ” shiori ostida oilaviy sport musobaqasi o’tkazildi

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йил 1 март куни Термиз шаҳрида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўтказилган оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичида Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 дан ортиқ оилалар иштирок этиб, мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчиларига касаба уюшмаларининг дипломлари, эсдалик совғалари топширилди.

Бепул йўлланма берилди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида ҳамда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан 1 нафар агросаноат мажмуи ходимлари, 1 нафар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимида ишловчи кам таъминланган аёлларга ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан бепул йўлланмалар берилди.

« Sog’lom oila » shiori ostida oilaviy sport musobaqalari

«Соғлом она ва бола йили» муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этииш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакиллантириш мақсадида жорий йилнинг 24 февраль куни Шеробод туманида «Соғлом оила» шиори остида оилавий спорт мусобақалари туман босқичи ўтказилди.
Ўтказилган оммавий спорт мусобақасининг туман босқичида ғолибликни 1-босқичда қўлга киритган 10 нафар оилалар иштирок этиб, мусобақаларда энг фаол иштирок этган оилаларга касаба уюшмаларининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Оилавий спорт мусобақаларида 1- ўринни қўлга киритган оилалар, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

“Sog’lom oila” shiori ostida oilaviy sport musobaqalari

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 8 февралидан 19 февралигача Олтинсой, Қизириқ, Музробот, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳрида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Ўтказилган оилавий спорт мусобақаларининг I-босқичида ғолибликни қўлга киритган 80 нафардан зиёд оилалар иштирок этиб, энг фаол иштирок этган оилаларга касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Оилавий спорт мусобақаларида I-ўринни қўлга киритган оилалар, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Oilaviy spartakiadaning shahar bosqichi

Тармоқ касаба уюшмалари Термиз шаҳар кенгашлари томонидан меҳнаткашлар ўртасида “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақада тармоқ кенгашлари орасида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.