Кўрик-танлови якунлари.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида бирлашма кенгаши фойесида танлов ғолибларининг намунали фаолиятлари юзасидан кўргазмалар ҳам ташкил этилди. Танловнинг вилоят босқичида 6 та тармоқдан аъзолар сони 100 нафаргача ва сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида алоҳида ўтказилиб , фахрли 1-ўринларни эгаллаган  жами 12 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ҳамда Республика финал босқичига йулланмани қўлга киритдилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email