КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ

2019 йил 27 июнда “Ишонч” газетаси сахифаларида “Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусида ёритилган мақолани вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов томонидан бирлашма тизимидаги барча ходимлар ўртасида ўқиб эшиттирилди ва вилоятда амалга оширилган ишлар билан таништириб ўтдилар.

 

 

1). Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2017-2018 йилларда амалга оширилган ишлар:

  • 65 нафар оилани янги уй-жой билан таъминлаш учун 6,9 млрд сўм;
  • 490 нафар оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун 5,5 млрд. сўм;
  • 3010 нафар оилага электр маиший техника сотиб олишга 2,9 млрд сўм;
  • 168 нафар бемор оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида
    640,1 млн. сўм.

 

2). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
20 октябрь “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 857-сон қарори ижроси бўйича:

934 та оилага 8,9 млрд сўм миқдорида имтиёзли 4 фоизлик кредитлар ажратилди.

-томорқани ривожлантириш бўйича-           27 нафар оилага 274 млн. сўм;

-иссиқхона ташкил қилиш бўйича-                62 нафар оилага 604 млн сўм;

-парранда боқиш бўйича-                             24 нафар оилага 61 млн. сўм;

-қорамол боқиш бўйича-                               766 нафар оилага 7,4 млрд. сўм;

-тикувчилик ва бошқа йўналишларда-           55 нафар оилага 516 млн. сўм.

3). Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 12 апрелдаги Р-8/51 с-сонли “Касаба уюшмаларининг хайрия тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилган ишлар:

46 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ҳамда 355 нафар болаларнинг суннат тўйларида 1,1 млрд. сўм сарфланган.

4). 2018 йилда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги санаторияларда:

Санаторияларда 4 мингдан зиёд вохадошларимиз соғлиги тикланди.

Ушбу мақсадларга касаба уюшмаларининг 5,4 млрд. сўмдан зиёд маблағлари йўналтирилди.

Бундан ташқари, жами 21 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар дам олдирилиб соғломлаштирилди. Шундан 10 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида 7 минг 391 нафардан зиёд ўғил-қизлар мириқиб хордиқ чиқарди. Ушбу мақсадларга жами 4,9 млрд. сўм сарфланди.

5). Вилоят ташқарисида ички туризм 2018 йилда 1865 нафар 872,5 млн. сўм шундан -350 млн. сўм касаба уюшмалари маблағидан, вилоят ичида
-10,5 минг нафар 111,0 млн. сўм шундан 43,4 млн. сўм касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан.

5 а). Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига 2018 йил ва жорий йилнинг олти ойида жами 1429 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 85 фоизи ижобий хал этилган;

Қолган мурожаатлар бўйича ҳам ечимларини топиш чоралари кўрилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email