Касаба уюшмалари ҳарбий қисмда

Жорий йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида жойлашган N-сонли ҳарбий қисмда тадбир ўтказилиб, тадбир доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуслари бўйича ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида ҳарбий қисм кутубхонасига касаба уюшмалари томонидан 200 дона  бадий китоблар, хотин-қизлар бандлиги масалалари бўйича ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига кичик тикув цехи ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 6 дона тикув машиналари топширилади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари  ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email