Hisobot – saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 6-май куни cоат 10:00 да Ангор туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида Ўзбекистон Қахрамони “ Саидносир ” фермер хўжалиги раиси Бахромов Исохон, Ангор туман “Нуроний” жамғармаси раиси Мардонов Эсон, меҳнат фахрийси Тангиров Хушбок, Ангор туман ҳокимлиги ташкилий ишлар, бўлими бошлиғи Исмоилов Фарходлар қатнадшилар.
Конференцияда 19 та кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари Хўжамқулов Абдишукур Абдиевични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман Кенгаши раиси этиб сайладилар.

Muzrabotda hisobot-saylov yig’ilishi

2015 йил 5 май куни соат 10-00 да Музработ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот- сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Музработ туман таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ташкилий пленум қарори билан Бегимқулов Хурсан таълим , фан ва маданият ходилари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши раиси ва раёсат аъзоси этиб сайланди.

Spartakiada bo’lib o’tdi

2015 йил 25 апрель куни Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган спартакиада бўлиб ўтди. Спартакиада Музработ туманидаги 14-мактаб , Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи базасида ўтказилиб унда спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 300 дан ортиқ касаба уюшма аъзолари қатнашишди.
Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси совғалари билан тақдирландилар.

Sayohat uyushtirildi

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурлиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурига асосан, 2015 йилнинг 17-18-19 апрель кунлари Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Ўзавтойўл Бойсун йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва бошқа бошланғич ташкилотлардаги меҳнат фахрийларидан 45 нафари Бухоро шаҳрига саёҳатлари уюштирилиб, иш берувчилар, касаба уюшма маблағлари ҳисобидан 15,6 минг сўм пул маблағлари сарфланди.

Seminar o’tkazildi

2015 йил 15 апрель куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, вилоятдаги тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари, жойлардаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди касаба уюшмалари билан “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга оширишга ва банд бўлмаган аҳоли, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш” мавзусида семинар ўтказишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар вакилари, “Махалла” хайрия жамоат фондининг барча шаҳар ва туман бўлималари раислари, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси органлари иштирок этишди

“Касаба –Тур” веломарафони

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ва туман ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамкорликда таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2015 йил 24 мартдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-Тур” веломарафонини ўтказиш тўғрисида” ги 21-50 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида хаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-тур” веломарафони ўтказилди. ”Касаба-тур” веломарофонига 42 та мактаб ва 3 та мактабдан ташқари муассасалардан касаба уюшма аъзолари қатнашишди.

“Balli yigitlar” musobaqasi bo’lib o’tdi

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, туман “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати ва ўрта махсус касб-хунар коллежлари хамкорликда “Балли йигитлар” мусобақасини ўтказишди. Мусобақада коллеж ўқувчилари қатнашишди

Hisobot-saylov Konferensiyalari o’tkasilmoqda

2015 йил 2 апрель куни, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда, 2010 йил март ойидан 2015 йил апрелгача бўлган давридаги фаолияти тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботи тингланди.
Конференцияда туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси аъзолари, касаба уюшма қўмитаси раиси, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси, ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацефтика ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди.
Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раислигига Пардаев Музаффар Мисирович 100 фоиз овоз билан сайланди