Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан «Афруз» тантаналар саройида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари иштирок этди.
 
 
Таъкидланганидек, ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини вилоятимиз мисолида кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида
2,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларда 370 мингдан зиёд фаоллар фидокорона меҳнат қиляпти. Улар корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келяпти.
Байрам муносабати билан вилоят ҳокими касаба уюшма фаолларига ўз табригини йўллади.

11 НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Янги Ўзбекистон босиб ўтаётган йўл.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволлари берган жавоблари юзасидан “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусидаги интервюда Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоялар, ташаббусларнинг мазмун моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 23 август куни вилоят касаба уюшмалари катта мажлислар залида ташкил этилган давра суҳбати ҳам айнан ушбу масалага бағишланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мухтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” деб номланган интервьюсида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йиллари, бугунги шиддатли ўзгаришлар жараёни, глобал дунёдаги воқеликка теран муносабати ортиқча пафосларсиз, содда, оддий, халқчил тарзда кенг қамровда очиб берилганлиги, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларига дахлдор масалалар, мазкур йўналишларда қўлга киритилган ютуқлар муаммолари билан бирга батафсил баён этилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидлинди.
Шунингдек, ҳаётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшлар учун тобора кўпроқ имкониятлар яратилмоқда.Уларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, ўқиши, маънавиятининг тўғри шаклланиши, тадбиркорлик кўникмаларига, меҳнат бандлигини таъминлаш йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Айни пайтда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасида катта ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилаёлганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакати бўлади.

Халқимиз етакчисининг шу юртда, бугунги кунда жаҳонда рўй бераётган воқеликка муносабати, фикри ва қарашлари одамларни жуда қизиқтиради. Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавобларини кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш ва кўтаринкилик билан кутиб олинди десак муболаға бўлмайди.
Мазкур интевюда кўтарилган долзарб масалалар ҳақиқатда шу миллат фарзандиман деб кўкрагига урган ҳар бир ёшу-қарини, хар бир йигит-қизни чуқур мулоҳазага чорлайди.
Мазкур интервьюда Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоялар, ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят бўлими раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати иштирокида жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.
Шу каби учрашувлардан бири Денов туманидаги Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида педагоглар ва талабалар иштирокида ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мухтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” деб номланган интервьюсида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йиллари, бугунги шиддатли ўзгаришлар жараёни, глобал дунёдаги воқеликка теран муносабати ортиқча пафосларсиз, содда, оддий, халқчил тарзда кенг қамровда очиб берилганлиги, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларига дахлдор масалалар, мазкур йўналишларда қўлга киритилган ютуқлар муаммолари билан бирга батафсил баён этилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидлинди.
Интервьюда Президентимизнинг “менинг табиатим сохта ҳаётни мутлақо қабул қилолмайди. Халқимиз менга ишонч билдирди, ана шу юксак ишончни оқлаш, эл-юртимизга муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш – мен учун ҳаётимнинг маъно-мазмунидир…” деган сўзлари уни ўқиган ҳар бир ҳамюртимизнинг қалбига кириб борди, десак муболаға бўлмайди.
Бутун интервью бўйлаб қизил тасма сингари ўтувчи ушбу ҳаётий тамойил бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кўчган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Баландпарвозлик, дабдабабозлик , “урра-урра”чилик барҳам топди. Одамлар ўзгаришларни ўз тақдирида ҳис этмоқда. Маънавий-маърифий жабҳаларда туб ўзгаришлар юз бермоқда. Миллий адабиётимиз, китобхонлик фаол қўллаб-қувватланмоқда. Адабиёт, маънавият ривожига ҳисса қўшган фидойи устоз ёзувчи ва шоирларимиз, адабиётшуносларнинг ибратли ижоди фаол ўрганилмоқда. Сўз санъатига меҳри баланд ёшлар учун атоқли ёзувчи ва шоирлар номидаги ижод мактабларининг фаолияти кенг йўлга қўйилди. Халқни ориф, саодатли кўриш истагидаги маърифатпарвар боболарнинг хотирасига ҳурмат ва эътибор янада кучайди.
Ҳаётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшлар учун тобора кўпроқ имкониятлар яратилмоқда.Уларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, ўқиши, маънавиятининг тўғри шаклланиши,тадбиркорлик кўникмаларига, меҳнат бандлигини таъминлаш йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Айни пайтда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасида катта ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилмоқда.
Мамлакатимизда туб ижобий ўзгаришлар кириб бормаган, ислоҳотларга юз бурмаган соҳанинг ўзи қолмади. Буларнинг бари пандемия шароитида кечаётганини ҳисобга олсак, вазиятнинг нақадар мураккаблиги кўз ўнгимизга яққол келади.
Одамларнинг дардини ўрганиш, уларнинг муаммолари билан ишлаш, халқ билан халқчил мулоқот ўрнатишга оид эзгу амалиёт хорижий давлатлар учун ҳам ўрнак олишга, тақлид этишга арзирли ибрат бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Аҳамиятлиси, камчиликлардан кўз юмилмаяпти, улар яширилмаяпти, бори борича айтиляпти. Шу билан бирга ечим йўллари ҳам тезкор белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги тобора яқинлашмоқда. Мазкур шонли сана муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Масалан, шу кунларда Наманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Худди шу каби тадбир бири жорий йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Хонжиза” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Тадбирда тизимда фаолият юритиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Мазкур акция тадбири ноанъанавий тарзда ташкил этилиб, дастлаб акция доирасида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг қўлга киритилиши тарихи ҳамда ўтган давр мобайнида эришган ютуқлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг, “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари, экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси, турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилди.
Тадбирда сўз бораркан, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланиб борётганлиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг акция доирасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг шахмат, шашка ва футбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирнинг иккинчи куни эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди. Шундан сўнг, ҳудуднинг сўлим таъбиати билан танишиш ҳамда ходимлар ўртасида экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида ходимлар ўртасида турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

2021 йил 12 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфида бўлган Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Болалар оромгоҳида 240 нафар болалар дам олишмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари ва касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда туман касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шаҳмат-шашка, футбол, волейбол, арқон тортиш бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дам олувчи болалар иштирокида концерт тадбири уюштирилди.
Тадбир якунида болажонларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Эрталабки бадантарбия машғулотларида аҳоли фаол иштирок этаяпти

Қумқўрғон тумани марказий ўйингоҳида туман тиббиёт бирлашмаси, корхоналар ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида эрталабки бадантарбия машғулотлари ва тонги сайр машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда беш юз нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди.

Спорт-соғлик гарови.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурхондарё вилоят Мажбурий ижро бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғаси топширилди.

Кексалар эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида 2019 йил 7 октябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё тумани кенгаши томонидан “Фарход аёллар мурувват уйи”га ташриф буюрилди ва кекса аёллар ҳолидан хабар олинди.