Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан «Афруз» тантаналар саройида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари иштирок этди.
 
 
Таъкидланганидек, ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини вилоятимиз мисолида кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида
2,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларда 370 мингдан зиёд фаоллар фидокорона меҳнат қиляпти. Улар корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келяпти.
Байрам муносабати билан вилоят ҳокими касаба уюшма фаолларига ўз табригини йўллади.
Print Friendly, PDF & Email