9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

08.05.2018 й.       9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бойсун, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши томонидан тармоқда ишлаб келаётган 27 нафар байналминалчи — жангчиларга эсдалик совғалари топширилди.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

07.05.2018й.     9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши томонидан 36 нафар таълим фахрийларининг  хонадонларидан хабар олиниб озиқ – овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Музработ тумани Кенгаши  томонидан ватанимиз олдидаги ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Зиёдулло Қўлдошев хонадонидан хабар олишиб, оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

05.05.2018й.  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирга байналминалчи жангчилар таклиф этилиб туман кенгаши томонидан  совғалар топширилди.

 

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови ўтказилди.

04.05.2018    Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ташаббуси билан “Энг фаол ёш тарбиячи” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан 19 нафар ёш тарбиячилар иштирок этишди. Кўрик-танлов якунига кўра 23-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Рўзатова Ситора Туроб қизи ғолиб бўлди ва вилоят босқичага йўлланмани қўлга киритди. Танлов иштирокчиларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди.

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

02.05.2018й.  Таълим,  фан  ва  маданият  ходимлари  касаба  уюшмаси  Бойсун туман Кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан  иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари  ҳолидан  хабар  олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланма пакетлари топширилди.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан

30.04.2018й.  9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан кам таъминланган оилалар ҳамда иккинчи жахон уруши қатнашчилари  ҳолидан хабар олиниб уларга байрам арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича «Кўрик — танлов 2018»

28.04.2018. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида»ги 8-108 «с» — сонли қарорига асосан меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлови ўтказилди.   Кўрик-танлови ғолиблари  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан муносиб тақдирландилар.