“Камалак юлдузлари” танлови ўтказилди

Жорий йилнинг  5 октябрь  куни  Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан тумандаги 9-сон мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар  ўртасида “Камалак юлдузлари” иқтидорли  болалар республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов ғолибларига касаба уюшмаси туман  кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар  топширилди.

 

Сурхондарё вилоятида семинар ўтказилди

Ҳар йили Ўзбекистонда 7 октябрь – “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” муносабати билан туркум тадбирларни ўтказиш анъанага айланган.

Шу йил 8 октябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  томонидан, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси билан ҳамкорликда “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” доирасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари касаба уюшмалари фаоллари учун “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда касаба уюшмаларининг фаолияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Ахмедов очиб, иштирокчиларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси бош мутахассиси Сергеюс Гловацкас семинарда “Адолатли глобаллашув мақсадида ижтимоий адолат тўғрисидаги Декларацияси” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, семинарда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ижтимоий мулоқот, меҳнат муҳофазаси масалаларига оид Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуджон Исаев, Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳасан Норқуловларнинг маърузалари тингланди.

Ўзаро тажриба алмашиш доирасида Қашқадарё вилоятидан “Муборак газни қайта ишлаш” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Акрам Хамраев, Сурхондарё вилоятидан “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш” қўшма корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Саодат Хўжамбердиевалар мазкур корхоналарда ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз иш тажрибаларини сўзлаб бердилар.

Термиз шаҳрида “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 августидан 25 августига қадар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотларда “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ўтказилди.

Вилоят инкассация бошқармаси инкасатори  Абдуназаров Бобомурод , Вилоят ички ишлар бошқармасидан Жумаева Наталия мазкур тадбир босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар . Тадбир кўтаринки руҳда ташкилотчилик асосида ўтказилганлиги билан ажралиб турди.

Музрабод туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ўтказилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасинииг Музрабод туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида муайян бир соҳада кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислар иштирок этишди. Уларнинг соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётгаи изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштироки ва албатта ўз касбига моҳирлиги  инобатга  олинди.

Тадбирда 27 нафар ўқитувчи иштирок этди ва танлов иатижаларига кўра юқоридагиларни эътиборга  олган ҳолда қуйидаги иштирокчилар фахрли ўринларни эгаллашди :

1-ўрин Жумаева Наргиза Аъзамовнага, 2-ўрин Ҳазартқулова Гавҳар Хуррамовнага ва 3-ўрин  Холназарова  Гулнора  Файзуллаевнага насиб этди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди

Жорий йилнинг 19 август куни Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари кенгаши томонидан туманнинг 2-умумий ўрта таълим мактабида 41 та бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танловининг биринчи босқичи ўтказилиб, ўқитувчилардан 196 нафари  иштирок этишди.

Кўрик танловининг туман босқичи 20 сентябрь куни бўлиб ўтиб соҳада мехнат қилаётган моҳир касб эгалари аниқланди. Биринчи ўринни 2-умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси Алтибоева Дилбар, иккинчи ўринни 28-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт ўқитувчиси Бобоева Шахноза, учинчи ўринни 14-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Кўчкинова Наргизалар эгаллашди. Ғолиблар муносиб  рағбатлантирилди.

 

 

Термиз шаҳрида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Термиз шаҳар истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси боғбони Холиқулов Жўра Рўзимуродович, Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Қоражаева Дилором Намозовналар шаҳар кенгаши босқичида ғолиб деб топилиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қизириқ туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Қизириқ туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан “Қизириқ пахта” АЖ бош механиги Зохидов Жумма Оқбоевич, Қизириқ қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ходимлар билан ишлаш  ва девонхона бўйича етакчи мутахассис Ҳайдарова Феруза Абдуназаровна, Қизириқ туман Қизириқ ўрмон хўжалиги бош ўрмончиси Дўстқобилов Маматраим Панжиевичлар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шўрчи туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Шўрчи туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Шўрчи туман Агросанот касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Акбаев Келдиёр Алимардонович, Шўрчи туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси  Шаймарданов Абдимўмин Дониёровичлар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Термиз шаҳрида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Термиз шаҳар кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи  Сатторов Холбой Мирзаевич, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика  ва алоқа бошқармаси ишлаб чиқариш техник бўлим бошлиғи Жумаев Сагатмурад Мусурмонович, “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти техника ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис Джабборов Шаймардон Болтаевичлар шаҳар кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.