Эсдалик совғалари улашилди.
Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари куни касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари улашилди.
Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари куни касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари улашилди.



Қумқўрғон тумани марказий ўйингоҳида туман тиббиёт бирлашмаси, корхоналар ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида эрталабки бадантарбия машғулотлари ва тонги сайр машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда беш юз нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурхондарё вилоят Мажбурий ижро бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғаси топширилди.

Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда «Кексалар хафталиги» деб белгиланганлиги муносабати билан Истемол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан соҳа фахрийлари холидан хабар олиниб уларга совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида 2019 йил 7 октябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё тумани кенгаши томонидан «Фарход аёллар мурувват уйи»га ташриф буюрилди ва кекса аёллар ҳолидан хабар олинди.
Жорий йилнинг 1 октябр куни «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан марказда фаолият юритиб келаётган бир қатор жонкуяр ўқитувчи ва мураббийларга совғалар берилди.
11.09.2019й. “Баркамол авлод” болалар марказида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан 2019 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бўйича Анжумани ўтказилди.
Анжуманда “Энг намунали оромгоҳ-2019”, “Энг намунали кундузги соғломлаштириш майдончаси-2019”, “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг мохир тўгарак рахбари”, “Энг фаол етакчи”, “Энг яхши спорт мураббийи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг яхши пазанда”, “Энг фаол ички ишлар идораси ходими”, “Энг жонкуяр ҳоким”, “Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” ҳамда “Энг ғамхўр хомий” номинациялари ғолиблари вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



09.09.2019й. Музработ тумани «Янги хаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гурух ногирони Султонова Ойшага соғлигини тиклаш учун Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан қиймати беш юз минг сўм бўлган 20 турдаги дори-дармонлар олиб берилди.