«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси томонидан Термиз шаҳрида яшовчи ногиронлар моддий ва маънавий қўллаб- қувватланди.
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Термиз туманида истиқомат қилувчи 2- гуруҳ ногирони Бекташова Улашнинг ҳолидан ҳабар олинди.
“3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан ногиронларга моддий ёрдам берилди.
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда Бойсун туманидаги “Обикор” МФЙда яшовчи фуқаро Менгноров Бўри хонадонида бўлиб, унинг 1-гуруҳ ногирон фарзанди Бойқобилов Шерзоднинг ҳолидан хабар олди.
Учрашувда А.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унинг мазмун-моҳияти, сайловни ўтказиш тартиби, сайловларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил сўз юритди.
19.11.2019й. Олтинсой ва Бойсун туманлари касаба уюшма фаоллари билан бирлашма раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, унда касаба уюшмаларининг иштироки ҳамда шу йил 22 декабрда Парламентимизнинг қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларига «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида бўлиб ўтадиган сайловлар тўғрисида маълумотлар, учрашув иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгашида кўп йиллардан буён кенгаш раиси, бош ҳисобчи лавозимларида меҳнат қилиб келган Эрдон Бобоқулов 60 ёшга тўлиши ҳамда нафақага кузатилиши муносабати билан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шайдулло Ибраимов ва кенгаш аъзолари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Инсон умрини мўъжиза дейдилар. Одамлар бундай умр соҳибига ҳавас қилишади, ундан ибрат олишга интилишади, эл-халқ эъзозлаб бошига кўтаришади. Бугун Термиз шаҳрида касаба уюшмалари биринчи даражали Меҳнат фахрийси Ҳумойиддин Шарафуддиновнинг 90 йиллик юбилей тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ҳ.Шарафуддиновнинг сафдошлари вилоят оқсоқоллари,фаоллари ҳамда шогирдлари қатнашдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари С.Ахмедов Федерация Кенгашининг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда юбилярга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.