Бойсун туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Бойсун туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси Шоимқулова  Роҳат, “Файз-Рамз” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Маматов Баҳриддин, Бойсун Агросаноат касб-ҳунар коллежи она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Самадова Зухралар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“ Истиқлол ғунчалари ” кўрик танлови.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида   “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов ғолибларига касаба уюшмаси кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

«Касаба уюшмалари-болаларга акцияси» ўтказилди.

Жорий йилнинг  6 сентябрь  куни  “Соғлом она ва бола йили” ҳамда Мустақилликнинг 25 йиллиги  муносабати билан  “Касаба уюшмалари – болаларга акцияси” доирасида  “ Тозалик, озодалик –саломатлик гарови ” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоятимизнинг энг чекка туманларидаги қишлоқ мактабларида илк бор мактабга борган 850 нафар ўқувчиларга касаба уюшмалари томонидан совға тариқасида шахсий гигиенани сақлашга оид жамламалар тарқатилди.

“Касаба уюшмалари ёшларга акцияси ўтказилди”

“Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшларга” акцияси доирасида 23 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба ўқувчи қизларга касаба уюшмалари стипендиялари ҳамда 10 нафар кўзи ожиз талаба ўқувчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Қизириқ туманида конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 август куни Қизириқ туманидаги 12- мусиқа ва санъат мактабида мустақиллик байрамининг 25 йиллиги ҳамда ўқитувчиларнинг ананавий август конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу байрам муносабати билан ўқув йили давомида фидоий ва намунали ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Электр маиший жихозлари тарқатилди

Жорий йилнинг 16 август куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан 7 нафар кам таъминланган оила аёлларига электр маиший жихозлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида тарқатилди.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида

Жорий йилнинг 19-21 август кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ тумани кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида 5 нафар кам таъминланган оила аёллари Навоий ва Бухоро шаҳарларига саёҳатга олиб борилди.

“Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси

Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Ўзбекистон Республикасининг  Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида туманларнинг чекка қишлоқларида истқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аёлларига электр-маиший техника жихозлари топширилмоқда.

Давра суҳбатлари ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 27 июль куни Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида, 5 августь куни Сурхондарё  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ва 17 августь куни “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 396 нафар ходимлар ва ёш мутахассислар иштирок этдилар.