Мард ва жасур ўғлонларнинг хотираси ёд этилди.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва масъул вакиллари томонидан хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Жарқўрғон тумани «Бешбулоқ» маҳалласида туғилиб ўсган марҳум Абдизоир Турсунов ҳамда Алишер Эшмўминовларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Мард ва жасур ўғлонларнинг порлоқ хотираси юксак инсонийлик фазилатлари ва кўрсатган жасоратлари ёдга олинди.

Бўри Алламуродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган спортнинг шахмат тури бўйича хотира турнири

Барчангизга маълумки, ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Зеро, инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Ушбу санани кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарори қабул қилинди. Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ватан озодлиги йўлида ўз жонини гаровга қўйиб, фашист босқинчиларига қарши мардановор курашган мард ота-боболаримиз, юрт тараққиёти йўлида ўзинида аямай меҳнат қилган фидойи нуроний отахон ва онахонларимиз, шунингдек, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган жасур ака-укаларимиз хотирасини ёд этиш, бугунги кунда ҳаётда бўлганларни қадрига етиш, уларни улуғлаш юзасидан жойларда ҳарбий қисмлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан маънавий-маърифий учрашувлар, спорт тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Хусусан, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам жойларда юқори кайфиятда ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, ташкилотда тарғибот гуруҳи ташкил этилган ҳолда уруш қатнашчилари, шунингдек, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этганларнинг хонодонларига ташрифлар уюштирилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда, уй-жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш, бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, уларнинг хоҳишига кўра, касаба уюшмалари тассаруфидаги саноторийларда даволаниб, соғликларини тиклаш учун бепул йўлланмалар бериш, республикамизнинг тарихий қадамжолари ҳамда зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштириш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Жорий йилнинг 4 май кун Термиз шаҳрида Ўзбекистон Шахмат Федерацияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда жонкуяр, фидойи ҳамюртимиз Бўри Алламурадов хотирасига бағишлаб ташкил этилган шахмат бўйича хотира турнири ана шулар жумласидандир.
Мазкур турнирни ўтказишдан мақсад, ажойиб воҳадошимиз, зукко раҳбар, давлат арбоби Бўри Алламурадович хотирасини яна бир бор ёд этиш, у кишининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериш, инсон қадри улуғ хотира муқаддас деган ғояни ёшлар онгига сингдиришдан иборат бўлди.
Турнирда турли соҳаларда самарали фаолият юритиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар Б.Алламуродов билан бирга ишлаган, хозирда ёш авлодга у кишининг бой тажрибаларини айтиб бераётган меҳнат фахрийлари, шунингдек, вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳаваскор шахматчилар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб Бўри Алламурадович ҳаёти ва фаолияти, у киши томонидан халқ манфаати, юрт тараққиёти йўлида амалга оширилган ибратли ишлари хотирланди. Бўри Алламурадов ҳақида у билан бирга ишлаган ҳамкасблари шундай хотирлайди – “Бўри Алламурадович шаҳмат ўйнашни жуда яхши кўрарди, юксак лавозимларда-бошқарув органларида ишлаб юрган пайтларида ҳам вақт топди дегунча шахмат ўйнар эди. У киши шахмат ўйинидан жамоани бошқариш сирларини ўрганган бўлса ажаб эмас. У киши доим “шахмат бу ақл машқи, у ақлни чархлаб, фикрлаш қобилиятини оширади, шахмат доналарининг ҳар бир юриши инсондан чуқур билим, заковат талаб қилади, бу каби иқтидорга хамма ҳам эга бўлавермайди” дердилар.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгашининг I, II, III даражали дипломлари, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган шахматчилар орасидан “Энг ёши улуғ шахматчи”, “Энг ёш иштирокчи” ҳамда “Энг кучли аёл шахматчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлар жойларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг туман, шаҳар тармоқ Кенгашлари томонидан ҳам кенг миқиёсда, кўтаринки рухда ташкил этилиб келинмоқда.
Дархақиқат, ҳалқимизда қадрласанг-қадр топасан деган пурмаъно ибора мавжуд. Шундай экан бугун биздан талаб этилётган биргина нарса, бу ўз вақтида керак бўлса, ширин жонидан, ҳаловатидан воз кечиб, ватан озодлиги, юрт фаровонлиги йўлида мардонавор курашган, тинмай меҳнат қилган фидойи юртдошларимизнинг хотирини ёд этиш, бугун ҳаётда бўлганларини эса қадрлаш ва эъзозлашгинадир. Зеро, хотира абадий, қадр эса муқаддасдир.

Ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

Олтинсой тумани, “Қумпайкал” махалласида 1-гуруҳ ногирони, ёлғиз яшаб келаётган Пардаева Қурбонсулув момо “Аёллар дафтари”га киритилган эди.
Қурбонсулув момонинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Касаба уюшмалари маблағларидан 17,5 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, яшаб келаётган уйи ҳавас қиладиган даражада жорий таъмирлаб берилди

Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик танлови ўтказилди

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят биринчи босқичида тармоқлар кесимида “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” “Энг яхши меҳнат мухофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ўтказилди.

Давра суҳбати ўтказилди

28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган «Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш» шиори остида ўтаётган бугунги Давра суҳбатига вилоят ҳокимлиги, бошқармалари вакиллари, алоқадор идора ва ташкилотлар вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари раислари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари рахбарлари ҳамда корхона ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари таклиф этилган.

Ангор туманида аёллар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ангор туманида 4 та сектор масъул ходимлари иштирокида аёллар дафтари, ундаги кўрсатилган ва белгиланган йўналишлар бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда долзарб масалалар танқидий кўриб чиқилди. Ҳусусан аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кредит ва томорқадан фойдаланиш масалаларига урғу берилди. Шунингдек ёрдамга муҳтож аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий кўмак берилди.

ВАТАНГА ҚАСАМЁД!

Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги 36691 ҳамда 18299 ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматни ўташга чақирилган ўғлонларнинг тантанали «Ватанга қасамёд» қабул қилиш маросими ўтказилди.

Тиббий кўрик ўтказилди

Ангор туманининг биринчи сектор биносида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир давомида аёллар малакали мутахаcсислар томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Шунингдек,  хотин-қизларга бепул дори-дармон тарқатилди.    Маълумот ўрнида айтиш керакки, биринчи сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳаллада яшовчи 385 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.

Имтиёзли кредит ажратилди

Бугунги кунда  Ангор туманида 134 минг 707 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 67 минг 278 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 1 322 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган . Туманнинг “Чинобод” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Гавҳар Раҳмоновага ҳам 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирги кунда 3 сотихли иссиқхонада помидорнинг “Бўрон” навини экиб, оила аъзолари билан биргаликда парвариш қилмоқда.