Тармоқ касаба уюшма қўмитасида ҳисобот сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

16.07.2020й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Устави ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳисобот сайлов Конференциясида 2015 йил февралидан 2020 йил июлигача бўлган давр мобайнида қўмита томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида тармоқ касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисобот сайлов Конференциясида ташкилий масала кўрилиб, Шерданакулов Азим Шарафович тармоқ касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди.

Ҳисобот сайлов конференциясида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов катнашди.

“Термиз марвариди”санаторийсида ҳисобот-сайлов конференцияcи бўлиб ўтди.

06.07.2020 й. “Термиз марвариди” соғломлаштириш санаторийсида ҳам навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ишчи ҳодимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузилган меҳнат шартномаларининг ижроси масалаларига атрофлича тўхталиниб, бу борада амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар қайд этиб ўтилди. Йиғилишда бошланғич касаба ташкилоти қўмитасининг раиси этиб Чинаев Одил сайланди.

Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ҳамда меҳнат ҳуқуқи инспектори З.Холовлар иштирок этди.

 

Ҳисобот-сайлов конференцияcи бўлиб ўтди

06.07.2020 й. Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалида касаба уюшмалари бошланғич ташкилоти ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ишчи ҳодимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузилган меҳнат шартномаларининг ижроси масалаларига атрофлича тўхталиб, бу борада амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар қайд этиб ўтилди. Йиғилишда бошланғич касаба ташкилоти қўмитасининг раиси этиб Бозорова Маҳбуба сайланди.

Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ҳамда меҳнат ҳуқуқи инспектори З.Холовлар иштирок этди.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАР БИР РАҲБАР ҲОДИМНИНГ ВАЗИФАСИДИР.

18.06.2020 й. Мамлакатимиз Президентининг юртимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий борингки жамият ҳаётининг барча соҳаларига дахлдор масалалар ва бу борада йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳар йили Олий Мажлисга Мурожаатномаси қабул қилинади. Қилинган мурожаатномаларда хеч бири йўқки хотин-қизлар масаласига тўхталинмаган бўлса. Эътибор билан кузатадиган бўлсак, президентимиз томонидан ҳар йилги мурожаатномасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни иш билан, уй билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб бир қатор вазифалар белгилаб берилади.

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг барча соҳаларда тенг ҳуқуқли меҳнат қилиши борасида ҳуқуқий асослари яратиб қўйилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Узун туманида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ аёлларга маиший техника воситалари тарқатилди.

ВАТАНГА, ОИЛАГА, ҲАЁТГА ВА КЕЛАЖАККА ЭҲТИРОМ — АЁЛГА, ОНАГА ЭҲТИРОМДАН БОШЛАНАДИ.

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан туманидаги иш билан таъминланмаган қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қуватлаш, уларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликга жалб этиш, уй шароитида доимий даромадга эга бўлиш имконини яратишга кўмаклашиш мақсадида маиший техника воситалари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди. Тумандаги 5 нафар хотин-қизларга тикув машинаси,18 нафарига маиший техника воситалари, 10 нафарига соғлигини тиклаш учун тиббиёт муассасаларига йўлланмалар, 9 нафарига санаторийларга йўлланмалар берилди ҳамда 11 нафарига пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек  Қизириқ туманида ҳам 27 нафар хотин-қизларга 23 дона тикув машинаси, 2 та кир ювиш машинаси ҳамда 2 та мини-печлар беғараз тарқатилди.

ВАТАНГА, ОИЛАГА, ҲАЁТГА ВА КЕЛАЖАККА ЭҲТИРОМ — АЁЛГА, ОНАГА ЭҲТИРОМДАН БОШЛАНАДИ.

12.06.2020й. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга жамият ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш, иш билан таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига биноан жорий йилнинг март–апрель ойларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар, яъни маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда хотин-қизлар вакилларидан тузилган Ишчи гуруҳи вилоятнинг барча туманларида бўлиб, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар натжасида, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли чора-тадбирлар Дастурлари ишлаб чиқилиб, мазкур дастурлар ижросини таъминлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда сектор раҳбарлари Шўрчи туманидаги иш билан таъминланмаган қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб қуватлаш, уларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликга жалб этиш, уй шароитида доимий даромадга эга бўлиш имконини яратишга кўмаклашиш мақсадида майиший техника воситалари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди жумладан, тумандаги 18 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 36 нафарига газ плитаси, 10 нафарига мини печ (духовка), 11 нафарига кир ювиш машинаси ҳамда пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдамлар тарқатилди.Шунингдек, Олтинсой туманида ҳам 40 нафар хотин-қизларга 21 та газ плитаси ҳамда 19 та мини печлар беғараз тарқатилди.

БОЛА ҚУВОНЧИ ОЛАМНИ ТЎЛДИРАДИ

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади ва бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.

Сана муносабати билан вилоятдаги ҳарбий қисмларда хизмат килаётган Куролли Кучлар хизматчиларининг ногиронлиги бор фарзандларига хурсандчилик улашиш мақсадида касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.

 

 

Олтинсойда шифо маскани фойдаланишга топширилди

  Вилоятнинг табиий сўлим гўшалари, мафтункор шаршаралари, маъданли сув ва шифобахш тоғ тузлари агро-эко, тоғ ва тиббиёт туризмини кенг йўлга қўйишга қулай имконият яратади. Қадимий бу юртнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳам дунё аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади. Вилоятдаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини жорий этиб, нафақат маҳаллий, балки хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, мустақилликкача вилоятнинг бу борадаги салоҳиятидан самарали фойдаланишга эътиборсизлик билан ёндашиб келинаётган эди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” бу борадаги ишларни янги босқичда руёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Сурхон воҳасининг Олтинсой туманида жойлашган “Хўжаипок ота” зиёратгоҳи ҳам шундай масканлардан бири. Зиёратгоҳ ёнбағридаги ғордан чиқаётган шифобахш сувнинг довруғи бутун дунёга таралгани бежиз эмас, албатта. Қайд этилишича, мазкур булоқ сувининг таркибида инсон организми учун зарур бўлган кўп менераллар мавжуд. Бу борада К.Семашко номидаги курортология ва физиотерапия илмий-текшириш институти лабораториясида олиб борилган илмий текширувлар буни яққол тасдиқлаган.

  Соҳа мутахассисларининг қайд этишича, ғордаги олтингугурт суви ўн бешдан ортиқ оғир, ўткир ва юқумли касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Айниқса, таянч ҳаракат тизими, акушер-гинекологик касалликлар, асаб тизими, жигар, буйрак ва тери таносил ва бошқа хасталикларни даволашда самарали эканлиги тавсия этилган.

Шу боис, ҳар йили “Хўжаипок” дарасига келувчилар сони ортиб боряпти. Бу ерга юртимизнинг турли гўшаларидан, шунингдек, қўшни республикалар, олис хориж давлатларидан ҳам сайёҳлар ташриф буюради. Айниқса, ёз мавсумида бу масканга келувчилар кунига 2-3 минг нафардан ортади. Шифо топиш истагидаги одамлар супачалар устида оила-оила, давра-давра бўлиб ҳафталаб қолиб кетади.

  “Хўжаипок ота” зиёратгоҳи ёнидан оқиб ўтаётган дарё табиий иқлим шароити санатория курорт муассасаларини ривожлантириш учун қулай. Бу ердаги менерал шифобахш сув, мусаффо ҳавода кислороднинг кўплиги, тоғ табиатининг сўлимқлиги кишини ўзига жалб этади. Президент Ш.М.Мирзиёев 2018 йил

19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳа аҳолисининг истакларини ҳисобга олиб мазкур ҳудудда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг мароқли хордиқ чиқариб, соғликларини тиклашлари учун барча шароитларга эга соғломлаштириш масканини барпо этиш ҳақида мутасаддиларга топшириқлар берган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан 200 ўринли замонавий “Хўжаипок” соғломлаштириш масканини қуриш бошланди. Объект қурилиши учун дастлаб туман ҳокимининг 2018 йил 10 февралдаги қарорига асосан туман марказидаги “Жобу” маҳалласи ҳудудидан 5 гектар ер ажратилди. Санаторияни қуриш учун буюртмачи сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг капитал қурилиш бошқармаси, лойиҳачи этиб эса “Касаба лойиҳа” МЧЖ унитар корхонаси, пудратчи ташкилот этиб тажрибали қурувчи А.Хидиров бошлиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига қарашли “Касаба қурилиш таъмир” шўъба корхонаси белгиланган. Санатория қурилишига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан 2018 йил 9 миллиард, 2019 йил 28 миллиард сўм ажратилди. Жорий йилда ҳам бу ерда яна 25 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб куни кеча фойдаланишга топширилди.

  Тан олиш керакки, мазкур шифобахш сув чиқадиган ғор тоғли ҳудудда жойлашганлиги боис шифобахш сувдан барча юртдошларимизнинг йил давомида фойдаланишига имконият чекланган эди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида

110 ммлик пластик қувурлар орқали “Хўжаипок” маъданли шифобахш сувини

26 километр масофа узоқликдаги туман марказига олиб келинди. Энди туман марказида яшовчи аҳоли ҳам Хўжаипок шифобахш сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Мамлакатимиз президенти 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари вилоятга ташрифи давомида мазкур масканда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, муассасани алоҳида комплексга айлантириш бўйича масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берганди. Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан “Хўжаипок” санаторийси ҳудудида аҳоли учун 200 ўринга мўлжалланган маданият саройи, 10 минг китоб фондига эга бўлган кутубхона қуриш вазифаси қўйилди. Айни кунда ушбу объектларда ҳам барча қурилиш ишлари якунига етказилди.

  Бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида ҳам давом этади ва вилоятнинг сўлим гўшаларини ободонлаштириши, аҳоли дам олиши учун қулай шароит яратишга эътибор янада кучайтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

9 сентябрдаги 732-ф-сонли фармойишига асосан “Хўжаипок ота” зиёратгоҳи худудида ҳам 2021 йилда 200 ўринли санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси қуриб фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

   А.АХМЕДОВ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

 

ХОТИРА АБАДИЙ ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ

Мамлакатимизда ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида фашизмга қарши курашда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган миллий каҳрамонларимизни ёд этиш, уларнинг холидан хабар олиш, қадр кўрсатиш одат тусига кирган.

Қайд этиш керакки, Сурхондарё вилоятидан 31614 нафар ҳамюртларимиз юрт озодлиги йўлида жанггоҳларда матонат кўрсатди. Ҳозирги кунда уларнинг 42 нафари ҳаёт.

Фашизм устидан қозонилган ғалабада, жанг майдонларида чиниққан жасур ўғлонларимиз билан бир қаторда фронт ортида хизмат қилган фидойи ватандошларимизнинг ҳам жасоратини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Негаки, уларнинг жасорати улароқ жанг майдонларида аскарларимизнинг ғалабали юришлар давом этди. Айни кунларда шу каби қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз, кексаларимиз, меҳнат фахрийларимиз ҳолидан хабар олиш, қадрлаш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир. Бугун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ҳамда сенатор О.Соатовлар биргаликда уруш йилларида фронт ортида хизмат қилган, меҳнат фахрийси Шарофиддинов Хумойиддин бобо хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди, дилдан суҳбат қурилди. Суҳбат асносида ўтганлар руҳи ёд этилиб, бугунги тинч-осойишта кунларга шукроналар айтилди.

Хумойиддин бобо бу йил 90 ёшни қарши олди. Фаолиятининг сўнгги йилларини касаба уюшмалари ташкилотининг ҳаётига боғлаган Хумойиддин бобо айни дамда уюшма томонидан амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, келгуси фаолиятларига мувофаққиятлар тилади.

Болалиги урушнинг сурурли йилларида ўтган қахрамонимиз айни кунларда фарзандлари, неваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқда.

Халқимиз оғир кунларни сабр-бардош билан енгиб ўтганликларини, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаганликларига яна бир бор амин бўлдик. Хумойиддин бобо ушуб муборак қутлуғ ойда бугунги офатлар тезроқ ердан кўтарилишини, юртимизнинг равнақини сўраб дуо қилдилар.

Ишончимиз жуда юксак, бу кунларни ҳам халқимиз билан биргаликда чинакам матонат, сабр ва ҳамжиҳатлик билан албатта енгиб ўтамиз. Сўз сўнгида бугунги мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун биз фарзандлар доим сиздан миннатдормиз!

А.АХМЕДОВ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси раиси, Халқ депутатлари

вилоят Кенгаши депутати.