ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

 

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик 31 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий-спорт тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури доирасида корхона ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида “Инсон қадри улуғ” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди


Акция доирасида вилоятнинг олис ва чекка худудларида, мураккаб иқлим шароитида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилаларда истиқомад қилувчи 3 нафар аёлларга Сангардак дам олиш масканига, Шеробод ва Музработ туманида истиқомад қилувчи 2 та оилага Умид гулшани санаторийсига бепул йўлланмалар тақдим этилди

Print Friendly, PDF & Email