Менинг конституциям-тинч, тўкин ҳаётим кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритириш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда.

 

Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва аҳоли вакиллари, жумладан кекса авлод вакиллари, фукаролар ва ёшлар билан учрашиш мақсадида жорий йилнинг 06 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхандарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимовлар Сариосиё тумани “Кончилар”, “Маданкон”, “Маржона” ва “Бойсунобод” маҳаллаларида бўлди.

Учрашувда Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар бериб, аҳоли бирдамлик кўрсатган ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этишлари, референдумда иштирок этиб, ўз келажаклари учун овоз бериши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, халқ бирдамлиги ҳар доимгиданда муҳим эканлигини айтиб ўтдилар. Учрашувлар кўтаринки рухда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email