ОИЛАЛАРГА УМИД УЛАШИБ…..

Ўзбек халқи — болажон халқ деб бежизга айтишмайди. Ўзбекистонда азалдан оила ва бола қадри жуда баланд. Ушбу мақол иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам ўзининг амалий тасдиғини топган эди. Ўзбек халқи 300 мингдан ортиқ қаровсиз қолган болаларни ўзининг иссиқ бағрига олиб катта қилган эди.

Охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан болалар соғлиги, чақалоқлар ўлимини олдини олишга жуда катта эътибор берилмоқда.

Шундай бўлсада, аҳоли ўртасида, айниқса, ёш оилалар ўртасида фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолари учраб туради. Бунинг асосий сабабларидан бир ота-оналарнинг қолаверса, турмуш қуриш арафасидаги ёшларнинг ўз соғликларидаги муаммоларга вақтида етарлича эътибор қаратмасликларидан.  Йиллаб фарзандсиз юриш оқибатида қанчадан қанча оилалар ажрашиб кетмоқда.

Шу каби кўнгилсиз ходисаларга чек қўйиш, ёш оилаларнинг фарзандсизлик сабаб ажралиб кетишларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фарзанд кўришида муаммолари бўлган ёш оила аъзоларининг соғликларини тиклашга ихтисослаштирилган “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар бериш тизими йўлга қўйилган.

Куни кеча шу каби ҳайрли тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилди. Узоқ йиллар фарзандсизликдан қийналиб келаётган 3 нафар аёлларга даволаниб соғликларин тиклашлари учун бепул йўлланмалар топширилди.