Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари шиори остида учрашув ташкил этилди.

“11-ноябр – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ишлаб чиқилган тадбирлар режасига асосан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалида “Касаба уюшмалари фаолиятида меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва филиал ходимларига масофадан видеоконференцалоқа орқали иштирок этиш имконияти тақдим этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси Сурхондарё вилоят кенгашининг меҳнат ҳуқуқи инспектори З.Х.Холов ва техник инспектор Э.Х.Менглиевлар иштирок этди ва давра суҳбати мавзуси бўйича маърузалар қилишди.

Тадбир қизиқарли ва самарали ўтди, буни филиал ходимлари билан меҳнат муносабатлари бўйича очиқ мулоқотлардаги фаоллиги сезилди, ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар тегишли жавоблар беришди.