ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси томонидан “11 ноябр-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” га бағишлаб касаба уюшма аъзолари ўртасида спорнинг 5 тури бўйича спорт мусобоқалари ўтказилди.

Тадбирда фахрийлар, ёшлар ва мусобақаларнинг мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган 200 дан ортиқ касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди.

Қизғин курашларга бой ўтган мусобақалар сўнгида спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга касаба уюшмасининг совғалари топширилди.

“11–ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Мурувват” уйида мурувват акцияси.

Азалдан халқимиз меҳр-мурувватга, эътиборга муҳтож инсонларга ўзларининг меҳрли қўлларини чўзиб эътибор кўрсатиб келади. Бу борада касаба уюшмалари ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқда. Жумладан байрам кунлари арафасида воҳадаги боқувчисиз қолган, ёлғиз, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар холидан хабар олиш, иларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлар ишлари анъанага айланган. Шу каби ҳайрия тадбирларидан “11–ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Денов туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ташкил этилган “Мурувват” эркаклар интернат уйида уюштирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат муассалари ва жамоат хизматлари ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Ўтаганов Ўктам, соҳа фаоллари ҳамда касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Тадбир якунида Касаба уюшма томонидан фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир қатор фаол ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Мурувват уйида яшовчи ҳамда ишловчи ходимлар учун байрам дастурхони ёзилиб, маданий тадбир ташкил этилди.