ХОДИМЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ СОВҒАСИ УЛАШИЛДИ

Янги йил байрами муносабати билан, тизимда фаолият юритиб келаётган ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси байрам совғалари тарқатилди.

Тадбирда Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович, вилоят кенгаши раиси А.Ахмедов ва кенгаш раиси ўринбосарлари, бўлим мудирлари, тармоқ кенгаши раислари, санаторий ва оромгоҳлар директорлари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ташкилот олдида турган муҳим вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди, шунингдек яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан барчани қутлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси табригини тадбир иштирокчиларга етказди.

Шундан сўнг, касаба уюшма тизимида фаолият юритиб келаётган 194 ходимлар ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган 20 нафар касаба уюшма нуронийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан тайёрланган янги йил байрами совғалари тарқатилди.