Тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни  Сурхондарё  вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг  катта  мажлислар  залида  жамоа аъзолари  иштирокида “Соғлом хаёт  кечиринг” мавзусида  DXN компанияси томонидан  тадбир ўтказилди. Тадбирда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эътибор қаратиши лозим бўлган жихатлар, тўғри овқатланиш қоидалари, доимий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг фойдали томонлари каби масалаларга атрофлича тўхталиниб, иштирокчиларга бир қатор тавсия ва тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида DXN компаниясининг профессор врачи томонидан бир гуруҳ ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни безовта қилаётган касалликлар юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

“Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида ўтказилган Давра суҳбати .

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 16.11.2020 йилдаги БМ-05/1244 –сонли хатига асосан 2020 йил 26 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта залида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати онлайн тарзда ўтказилди.

Унда вилоят касаба уюшмалари фаоллари, ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этишди. Марказий студияда 38 нафар иштирокчи ва жойлардан иштирокчилар онлайн тарзда иштирок этишди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги вакили Д.Бобоёров, вилоят молия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари М.Сариева, вилоят Бандлик Бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Ж.Нормўминовлар дастур асосида маъруза билан қатнашдилар.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга, вилоят ҳокимининг вакили Д.Бабаёров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари М.Сариева, вилоят Бандлик Бош бошқармаси бошлиғиинг 1-ўринбосари Ж.Нормўминов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлим бошлиғи Б.Рахимназаров, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасидан Н.Хамидова, “Махалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг бўлим бошлиғи О.Сатторов, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Алиев ва бошқалар жавоб беришди.

Шунингдек, республика миқёсида ҳал этиладиган 5 та муаммо Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига йўлланди.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан 2020 йил 23 октябрда ўтказилган “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 7- сонли йиғилиш баёни ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги
06-06/3670-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Янги Ўзбекистон – Янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда бирлашма раиси А.Ахмедов, раис ўринбосари Қ.Боболов, бирлашма бўлим бошлиқлари, Термиз шаҳар кенгаши масъуллари ҳамда ишчи ходимлардан иборат 55 нафар киши иштирок этди.
Тадбирда бирлашма раиси А.Ахмедов томонидан Янги Ўзбекистоннинг янги ривожланиш босқичида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, юртимизда жорий этилган узоқ муддатли карантин даврида халқимиз кайфиятини кўтариш, қолаверса, фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний кадриятларни янада кучайтиришга каратилган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлар бутун вилоят бўйлаб барча маҳаллаларда ташкил этилиб келинаётганлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагида ўз аксини топиши, фуқаролар ўзгаришларни ўз ҳаётларида ҳис этишлари шартлиги, одамлар узоқ келажакда эмас балки бугун бахтли яшаша кераклиги масаласи юртбошимиз томонидан ҳудудлардаги турли даражадаги раҳбарлар олдига қўйилган асосий вазифа сифастида санаб ўтилди.
Жумладан, Мамлакатимизда Давлат Раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халк манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб килиш, хотин-кизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида
8 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам айнан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.
Хотин-қизлар масалалари бўйича ҳар бир маҳаллада алоҳида раис ўринбосари, туманда – маҳалла ва оила бўлими бошлиғи ўринбосари ва 2 нафар мутахассиси, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирлиги берилганлиги, бундан ташқари, ёшлар масалаларини ҳал этишга Президентнинг Халқ қабулхоналари, хотин-қизлар масалаларини ҳал этишга эса Касаба уюшмалари бириктирилганлиги айтиб ўтилди.
Мухтарам Президентимизнинг жорий йил 6 ноябрдаги мамлакатимиз тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида бирламчи бўғинда ҚВПлар ва оилавий поликлиникалар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, тиббиёт ходимлар томонидан асосий эътибор аҳоли саломатлиги профилактикасига қаратилиши, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳимлиги тўғрисида қатор вазифалар қўйганлигини таъкидланди.
Шундан сўнг, тадбирда сўзга чиққан Республика таълим, фан ва маданият ходимлари касабиуюшмаси вилоят бўйича масъул ташкилотчиси М.Тоғаева ўз сўзида кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, бу борада ўнлаб муҳим фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинганлиги тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонун ушбу соҳа тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, янги уфқларни очиб беради. Қонунга мувофиқ, таълим олишнинг масофавий, инклюзив шакллари жорий қилинди, таълим ташкилотларига хорижий муассасалар билан қўшма факультет ва ўқув марказлари ташкил қилишга рухсат этилганлиги, 2020 йил 30 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”даги мурожаатида ана шу янги босқичга олиб чиқиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқитувчиларимизнинг жамиятдаги обрўсини ошириш, ёшларни илм-фанга йўналтириш каби вазифаларни белгилаб берилганлигини қайд этиб ўтди.

Кейинги 4 йилда мамлакатимизда махсус мактаблар ижод мактаблари, халқаро мактаблар, “Темурбеклар” мактаблари, Президент мактаблари  ва кўплаб олий ўқув юртлари шу жумладан, жаҳон университетларининг филиаллари очилганлиги, булар охир оқибатда Учинчи уйғониш даври  пойдевори бўлиб хизмат қилиши ҳақида гапириб ўтди.

Бирлашма ҳуқуқшуноси З.Холов томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ва ташқи сиёсатда ҳам катта ютуқларга эришиб келаётганлиги таъкидланиб, юртимизда амалга оширалаётган туб ислоҳотлар айниқса,  ижтимоий соҳадаги олиб борилаётган давлат сиёсати ҳалқаро майдонда ҳам нуфузли ташкилотлар томонидан эътироф этилаётганлиги, бунинг натижасида эса охирги йилларда давлатимиз обърўси жаҳон мамлакатлари ўртасида ортиб бораётганлиги қайд этиб ўтилди.

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги таъкидланди. Жумладан, “Ўзбекистон касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги, 2020 йилдан ҳар йил “11 ноябрь – Касаба  уюшмалари куни” этиб белгиланганлиги  ҳамда бу бўйича қонун ҳужжати яқин кунларда қабул қилиниши тўғрисида айтиб ўтди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда кичик бизнес соҳаси ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан Х.Қўзимуродов, маданий-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар бўйича Г.Амирова ҳамда Н.Химматовалар батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида йиғилиш ўтказилди

18.11.2020й. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  VIII Қурултойи  делегатлари томонидан Қурилтой  қарорларини тушунтириш ва  тарғибот қилиш  мақсадида йиғилиш  ўтказилди.

Йиғилишда Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қурултой  қатнашчиларига  илк бор йўллаган  тарихий табригида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари ходимлари куни” деб белгиланганлиги,  ҳамда  касаба  уюшмалари тизимида халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академиясини ташкил этилиши, “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари ҳақида  ахборотлар берилди.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИДА ҚУРУЛТОЙ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактаби касаба уюшма аъзоларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойда қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ етказиш ва  тарғибот этишга  бўйича йиғилиш  ўтказилди. Йиғилишда мусиқа ва санъат  мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси VIII Қурилтой делегати Холмўминова Меҳринисо Абдуғаниевна Қурултой тавсилотлари ҳақида ахборот берди.

ҚУРУЛТОЙ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Жарқўрғон туманларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурилтойга  вилоятдан  сайланган делегатлар  иштирокида Қурилтой  қарорларини тушунтириш ва  тарғибот этишга  бағишланган йиғилишлар  ўтказилмоқда. Йиғилишларда VIII Қурилтой тавсилотлари ҳақида  делегатлар  томонидан  ахборот берилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Термиз филиалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган VIII-Қурултойига бағишланган тадбир ўтказилди.

Жорий  йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шахар Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника  Университети Термиз филиалида хам Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси,  қурилтой  делегати Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович иштирокида тадбир ўтказиди. Тадбирда  профессор-ўқитувчилар ва ходимлар  иштирок этдилар.

Тошкент Давлат Аграр Университети Термиз филиалида тадбир ўтказилди

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси  қўрилтой  делегати Ахмедов Абдукарим Абдурахмонивич иштирокидаги тадбир Тошкент Давлат Аграр Унверситети Термиз филиалида хам  ўтказилди.  Тадбир давомида  11 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган  VIII-Қурултойида билдирилган фикр мулоҳазалар, янгиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган   вазифалар  тўғрисида маъруза қилдилар.  А.Ахмедов ўз маърузасида Муҳтарам  Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан   11 ноябрни   “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланганлиги, жорий йилнинг  8 мартидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахрири кучга кирганлиги ҳамда қувонарлиси касаба уюшмалари тизимида халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши режалаштирилганлиги  тўғрисидаги маълумотларни  тадбир иштирокчиларига етказдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий  йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шаҳар харбий госпиталининг  мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  VIII-Қурултойига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси,  қўрилтой  делегати Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович иштирок этдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган  VIII-Қурултойида билдирилган фикр мулоҳазалар, янгиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган   вазифалар  тўғрисида маъруза қилдилар.  А.Ахмедов ўз маърузасида Муҳтарам  Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан   11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланганлиги, жорий йилнинг    8 мартидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахрири кучга кирганлиги ҳамда касаба уюшмалари тизимида халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши режалаштирилганлиги  тўғрисидаги маълумотларни  тадбир иштирокчиларига етказдилар.