Хорзмга саёхат

Жорий  йилнинг  30 октябрь куни  Сурхондарёлик 50 нафар  Касаба  уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлардан  иборат бўлган  сайёхлар  гуруҳи Термиз шахридан Хоразм вилоятига жўнаб кетишди.

МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекциясининг  Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда жорий йилнинг 12-17 октябрь кунлари 2020 йилги пахта йиғим терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларнинг жамоат назоратини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14 “с”-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Денов, Узун, Сариосиё, Бандихон, Қизириқ, Ангор, Жарқўрғон, Термиз ва Шеробод туманларидаги 20 дан зиёд фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар далаларида теримчиларга яратилган шарт-шароитлар, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳолатлари бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Мониторинг таҳлиллари натижасида Узун туманидаги “Жўрабек Даминов” номли фермер хўжалигида 42 нафар теримчиларнинг пахта пуллари ўз вақтида тўланмаётганлиги аниқланди ва фермер хўжалиги раҳбарига тушунтириш берилгандан сўнг 15 кунлик пахта пуллари тўлаб берилишига эришилди.

Шеробод туманидаги  “Камолиддин ўғиллари” фермер хўжали томонидан теримчиларнинг тўланмай келинаётган иккинчи пахта терими учун 1400 сўмдан иш хақини тўлаб берилишида  амлий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий жихатдан ёрдам кўрсатиш ҳамда Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйиш мақсадида Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи ҳудудларда фаолиятини давом эттириб келмоқда.

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни.

Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларига 25 октябрь – “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Велошоссе эстафета мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни «Олтин учбурчак» лойихаси  маршрути  бўйлаб  спортнинг  велошоссе  эстафета  мусобақаси вилоят   босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолибларига  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди

 

Хотин-қизлар учун янги иш ўринлари

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида касаба уюшмалари томонидан ажратилган маблағлар эвазига “SERDSE MIRA” масъулияти чекланган жамияти томонидан  хотин-қизларга нон ва қандолатчилик махсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида янги иш ўринлари яратилмоқда.

Хотин-қизлар муаммолари ҳал этилмоқда

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенат аъзоси А.Соатов Олтинсой туманида хотин-қизлар учун янгидан ташкил этилган “OLTINSOY ZIF TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти ишчи ходимлари билан учрашиб суҳбатлашмоқдалар.

Ҳудудларда “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтари шакллантирилмоқда

Термиз шаҳри ҳамда Олтинсой туманида сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуддаги ҳар бир хонадондаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар жараёнида ёшлар ва аёллар билан бевосита юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва муаммолари аниқланмоқда.

Мамлакат Президенти томонидан 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳамда Олтинсой туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда ижтимоий химояга муҳтож, жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимларини жорий этиш бўйича ҳудудий секторлар кесимида штаблар ташкил этилиб вазифалари белгилаб берилди.

Ишчи гуруҳи томонидан хатлов ўтказиш жараёнида ҳудуддаги ёшлар ва хотин-қизларнинг қобилиятларига ҳамда меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга қараб уларнинг касб ўрганиши, ишга жойлашиши, ўзини ўзи банд қилиши учун моддий ва ижтимоий томондан кўмаклашиш, ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга ҳамда билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар таркиби аниқланмоқда.

Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспектори З.Холов ахборот технология ва оммавий коммуникация касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юрисконсульти Абдувохид Ахмедов билан биргаликда Ўзбекистон почтаси АЖ ва Ўзбектелеком АК Сурхондарё филиали ходимлари иштирокида Касаба уюшмалари тўғрисидаги Ўзбекистон республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш хақида давра суҳбати ўтказишди.

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди

19.10.2020йил. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Республика Бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси жамоасида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилиб 23 нафар ходимлар аъзоликга олинди.