Совғалар берилди.

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Термиз шаҳри Гулистон маҳалласида яшовчи
1-гуруҳ ногирони Рахимова Сайёра ҳамда 2-гуруҳ ногирони Жўраева Сайёраларнинг фарзандларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Янги йил совғалари берилди.

 

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг  18  декабрь куни  Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган ташкилотининг  I  таъсис Конференцияси  ўтқазилди. Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят бирлашган қўмитаси раиси этиб  Бўриев Абудугафар Рауфович сайландилар.

 

 

 

Таъсис конференцияси ўтказилди

Жорий йилнинг  18  декабрь куни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган ташкилотининг I таъсис Конференцияси  ўтказилди. Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб  Бўриев Абудугафар Рауфович сайланди.

“Нафосат-2020” номли кўрик танлови

Жорий  йилнинг 17 декабрь куни Термиз  шаҳар  Саънат  саройида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси   Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бошқармаси  ҳамкорлигида ўтказилган аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида  кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга  қаратилган  “Нафосат-2020” номли кўрик  танлови ташкил этилди. Кўрик танлов иштирокчиларига тўрт миллион икки юз минг сўмлик  совғалар топширилди.

Давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида билдирилган фикр-мулоҳазалар, янгиликлар ва олдинда турган вазифалар тўғрисида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов маъруза қилди.

Тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли  демократик, ижтимоий-сиёсий ислоҳатларга хуқуқий  замин бўлиб хизмат  қилаётган асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини  тарғибот-ташвиқот  қилиш  мақсадида  жорий  йилнинг 7 декабрь куни  Сурхондарё  вилоят  касаба уюшмалари  ташкилотлари  бирлашмасининг катта мажлислар залида   “Ўзбекистон Республикаси   Конституцияси-мамлакат  тараққиёти  ва жамият фаровонлигининг  ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.

Спортнинг оммавий турлари бўйича тадбир ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 2020 йилнинг  5 декабрь куни Сурхондарё  вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича тадбир ташкил қилинди.

Хусусан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 106 нафар ходим ва уларнинг оила аъзоларидан иборат жамоалар иштирокида  спортнинг 5 та тури бўйича куч синашдилар ва  ғолиблар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

 

 

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг ташкил топганлиги куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан ҳарбий қисмларда фаолият юритиб келаётган ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалари топширилди.