Спортнинг оммавий турлари бўйича тадбир ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 2020 йилнинг  5 декабрь куни Сурхондарё  вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича тадбир ташкил қилинди.

Хусусан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 106 нафар ходим ва уларнинг оила аъзоларидан иборат жамоалар иштирокида  спортнинг 5 та тури бўйича куч синашдилар ва  ғолиблар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email