Янгидан қурилган уй-жойларнинг топшириш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сенябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан “Навруз” умумҳалқ байрами муносабати билан Жарқўрғон туманидаги 7 нафар, Бойсун туманидаги 4 нафар ҳамда Сариосиё туманидаги 6 нафар кам таъминланган оилаларга янгидан қурилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди