Кўрик-танлов ўтказилди

27.02.2019. Давлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоят статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломи, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Йиғилиш бўлиб ўтди

27.02.2019. Сурхондарё вилоят статистика бошқармасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили А.Абдуллаев иштирок этди.

Шунингдек, жорий йилнинг 18 февралидан 1 мартига қадар туман (шаҳар) молия бўлимлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят бўлими, Инвестициялар ва саноатни ривожлантириш бошқармаси, Сурхондарё вилоят  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги, Олтинсой туман хокимлиги, Ангор туман хокимлиги, Музработ туман ҳокимлигида касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишлари ўтказилди.

КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

27.02.2019. Олтинсой туман АТБ Агробанк Олтинсой туман филиалининг 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Умумий йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти буйича маъсул ташкилотчиси Ш. Ибраимов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнаткашларни ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Анорбоев,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши раиси Б.Абраев ва Олтинсой туман АТБ Агробанк Олтинсой туман филиали касаба уюшма аъзолари иштирок этишди.

КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

25.02.2019.  Узун туман “Узун пахта тозалаш” АЖнинг 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Мухаммадиев, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раиси С.Хакимов ва Узун туман “Узун пахта тозалаш” АЖ касаба уюшмаларидан сайланган 21 та делегатлардан 20 нафари иштирок этдилар.

“Osh tayyorlash” musobaqasi bo’lib o’tdi.

21.02.2019.  Agrosanoat majmui xodimlari kasaba uyushmasi Termiz shahar kengashi tizimidagi Toshkent davlat agrar universiteti Termiz filialida talabalar, boshlangich kasaba uyushma qo’mitasi hamda universitet ma’muriyati tashabbusi bilan “Osh tayyorlash” musobaqasi bo’lib o’tdi.

Talabalar o‘zlarining mahoratlarini ishga solgan holda osh tayyorlashga kirishib ketdilar. Talaba oshpazlar oshni tayyorlab bo‘lgunlaricha “Arqon tortish” hamda “Tosh ko‘tarish” musobaqasi ham bo‘lib o‘tdi.

Жамоа шартномалари долзарб мавзу

2019 йилнинг 14-21 февраль кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали, АТБ “Қишлоққурилиш банк” Сурхондарё минтақавий филиали ва АТБ “Саноат қурилиш банк” Сурхондарё вилоят филиалида жамоа шартномалари якунларига бағишланган  йиғилишлар бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

15.02.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовнинг Термиз давлат университети талабалари ўртасида касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини ривожлантириш, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишлаш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясини таъминлаш, ёш касаба уюшма фаоллари билан ишлаш соҳасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда бугунги кунда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар борасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларга батафсил ахборотлар берилди.

Учрашувда 500 дан ортиқ талаба ёшлар иштирок этиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди.

Конференция бўлиб ўтди

05.02.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши тизимидаги “Шўрчи пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

         Конференцияда 50 нафар делегатлар иштирок этиб, иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисининг хисоботлари тингланди ва 2019 йил учун янги жамоа шартномаси қабул қилинди.