Бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди

13.03.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари кунини жорий этиш тўғрисида”ги 10-5 сонли ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 19 октябрдаги 12-12 ”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 12-13 март кунлари Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) инспекциялари ва Термиз шаҳар ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.