Uzun tumanida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 19 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман ташкилотининг ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда Узун туман ҳокимининг ўринбосари, ҳотин – қизлар қўмитаси раиси Д.Сафарова, Узун туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси З . Шералиев ва Узун туман Навбаҳор фермер хўжалиги раиси Х . Нематовлар иштирок этдилар.
Конференцияда 19 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Ҳакимов Сиддиқжон Эргашовични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раиси этиб сайладилар.

Print Friendly, PDF & Email