Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 25 августь куни Термиз шахрининг “Диета” (Фламинго) кафесида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним -Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Касаба уюшмалари – фахрийларга”, “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга”, “Касаба уюшмалари – талабаларга” акциялари ўтказилиб, акциялар доирасида ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар яшаётган эхтиёжманд оилаларнинг бир гурухига электр-маиший техника товарлари, кексалар ва ногиронларга ёрдамчи ва реабилитация техник воситалари (ногиронлик аравачалари), мустақиллик йилларида хизмат вазифаларини бажариш вақтида халок бўлган Ватан химоячилари оилаларининг хар бирига 200,0 минг сўмдан моддий ёрдам ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган ижтимоий ҳимояга мухтож, эхтиёжманд ва иқтидорли талаба – ўқувчиларга касаба уюшмаси стипендиялари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email