Keksa avlodga hurmat va e’tibor – yuksak ma’naviyat ifodasi

2015 йилнинг 23 июнь куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши ташаббуси билан туман Ветлаборатория бўлимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий касаба уюшма аъзолари учун “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кекса авлодга ҳурмат ва эътибор – юксак маънавият ифодаси” мавзусида тадбир уюштирилди.
Тадбирда Шўрчи туман ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси У.Пўлатов ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ш.Сафаровлар қатнашишди.
25 нафар фахрийлар иштирок этган ушбу тадбир “Бир пиёла чой устида…” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, тадбир сўнгида меҳнат фахрийлари туман кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email