
“Mening armiyam – mening faxrim”
Жорий йилнинг 13 январь куни Ангор иқтисодиёт коллежида “Менинг армиям – менинг фахрим ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман Мудофаa ишлари бўлимидан вакиллар иштирок этишди.
Жорий йилнинг 13 январь куни Ангор иқтисодиёт коллежида “Менинг армиям – менинг фахрим ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман Мудофаa ишлари бўлимидан вакиллар иштирок этишди.
Музработ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 13 январь куни туман ижтимоий хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий қисм зобитлари ва оила аъзолари иштирок этди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Жорий йилнинг 12 январь куни 14 январ — Ватан химоячилари кунига бағишланган “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусидаги “Армия ва халқ бирдамликда” шиори остида “Озод” маҳалласида жойлашган 2 — Шўрчи Хизмат кўрсатиш касб –ҳунар коллежида харбийлар, туман маданият ва спорт ишлари ходимлари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳомийлигида маънавий — маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга таклиф этилган харбийларга ҳамда байналминалчи фахрийларига Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан совғалар берилди.
Жорий йилнинг 11 январь куни таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ҳамда тумандаги 18, 32, 34, 54 — умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказилди. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.Мусобақа қатнашчиларига касаба уюшма кенгаши томонидан совғалар тарқатилди.
Жорий йилнинг 9 январь куни Термиз шаҳар “Истиқлол” ресторанида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – харбийларга” акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 10 нафар илғор ҳарбий аёлларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилиб, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли ёрдамлар берилди.
Жорий йилнинг 30 декабрь куни касаба уюшмалари органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги ҳамда Янги йил байрами муносабати билан касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари бирлашма кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
30 декабрь куни Ангор тумани 9-мусиқа ва санъат мактабида “Эътироф-2015” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда ғолиб бўлган ўқувчи йигит ва қизларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.
28 декабрь куни таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан 20 нафар кам таъминланган тармоқ ходимларига совғалар берилди.