Amaliy – o’quv seminari o’tkazildi.

2016 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида , болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21 май куни Шеробод тумани “Шолқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” соғломлаштириш оромгоҳида амалий – ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар ишида ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда соғломлаштиришга бевосита масъул бўлган вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакиллари, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги оромгоҳ раҳбарлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган бош тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари ва ички ишлар ходимларидан иборат 150 нафардан зиёдроқ масъуллар иштирок этишдилар.
Семинар икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич умумий йиғилиш сифатида ўтказилиб, ҳар бир ишчи гуруҳ вакилларининг маърузалари тингланди, иккинчи босқичда хар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумот бердилар

Print Friendly, PDF & Email