G’oliblar taqdirlandi

Денов тумани ўкувчи-ёшлари ўртасида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” кўрик-танловининг мактаблараро ҳудудий ва туман финал босқичлари 2015 йилнинг 2 декабрь куни тумандаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди. Кўрик-танловининг туман босқичи якунига кўра тумандаги Давлат 17-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатнинг “Алгоритм” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолибларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

“Mahalla-mening taqdirimda ” ko’rik – tanlovi o’tkazildi

2015 йил 2 декабрь куни Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман хокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши билан ҳамкорликда «Маҳалла–менинг тақдиримда» кўрик – танловининг туман саралаш босқичи ўтказилди.
Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.

Konstitusiya – baxtimiz qomusi

2015 йил 2 декабрь куни 32-умумий ўрта таълим мактаби биносида Ангор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгаши ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституция кунига бағишлаб “Конституция-бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ўтказишди. Тадбирда 32- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашишди.

Yong’in xavfsizligi oyligiga bag’ishlab

Жорий йилнинг 2 декабр кунида таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда 20 ноябрдан 20 декабргача вилоятимизда ўтказилаётган ёнғин хавсизлиги ойлигига бағишлаб тадбир ўтказди

“Ibratli maktab” tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 1 декабр кунида таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда “Ибратли мактаб” тадбири ўтказди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларига таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Yoshlar bizning diqqat markazimizda

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман ҳокимлиги, туман марказий шифохонасига қарашли ОИТС маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши ҳамда туман ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда “1 декабр – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан 2015 йил 1 декабрь куни Шеробод туманидаги 67-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “ОИТС ва гиёҳвадликка қаршимиз” мавзуларида иншо ва расмлар танлови, спорт мусобақалари, “Гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Ғолиб ўқувчи ва жамоалар касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди;

3 dekabr-Xalqaro nogironlar kuni

Жорий йилнинг 2 декабр куни Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаган фахрийлар ҳамда бугунги кунда ногиронлик нафақасида бўлган бир гуруҳ ногиронлар ҳолидан хабар олиниб бир пиёла чой ташкил этилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Hech kim mehr va e’tibordan chetda qolmasin”

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни туман ҳокимлиги агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши билан биргаликда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Эзгулик” маҳалласида истиқомат қилувчи узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, ҳозирда юз билан юзлашган Чориева Улкан момонининг хонадонига ташриф буюрилди ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, “Эзгулик” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Худойқулов Ойбекнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.

Ma’naviyat soati o’tkazildi

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Конституция халқимиз олий иродасининг қонуний ифодасидир” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.