Salomatlik tuman boylik

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шўрчи туманида касаба уюшмалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Озод”, “Лайлакхона”, “Хушчекка” ва “Эзгулик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аъзолари бўлган ҳомиладор аёллар ва болалар ҳамда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тегишли маслаҳатлар бериди, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда аҳоли учун зарур бўлган дори-дармонлар тарқатилди.

“Маънавият соати” ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал  қурилиш  индустрияси  ходимлари Сурхондарё  вилоят  бирлашган  касаба  уюшма  қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида   “Ўзбекистон  Республикасининг  биринчи Президенти  Ислом  Каримов хотирасига бағишланган “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзусида  “Маънавият соати” ўтказилди.

Bayram tadbiri o’tkazildi

Сурхондарё вилоят транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 ноябр – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йилнинг 7 ноябрь куни байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Соғлом авлод жамғармаси” тиббиёт ходимларига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўқув-семинари ўтказилди

Жорий  йилнинг 28 октябрь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Меҳнат шароитлари  ва  муҳофазасини  яхшилаш  бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури” доирасида  “Меҳнат муҳофазаси  ва саноат хавфсизлиги”  мавзусида ўқув-семинари ўтказилди

“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида   корхона ва ташкилотлар балансида бўлган маданият саройлари ҳамда  маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг болалар бадиий жамоалари, якка ижрочилари иштирокида ”Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларининг вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 37 нафар ёшлар иштирок этдилар. Танлов ғолиб ва иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 18 декабрдаги 295-сонли йиғилиш баёнлари билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 1-йўналиш, 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябрь куни Узун туман 2-хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, 7 октябрь куни Янгиобод қишлоқ ва ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежида, 12 октябрь куни Сариосиё Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ҳамда ўқувчилар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 347 нафар ходимлар, ёш мутахассислар ва ўқучилар иштирок этдилар.

“Ўз касбинииг моҳир эгалари”ни такдирлаш тадбири ўтказилди

Жорий йил 21 октябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни такдирлаш тадбири ўтказилди.

Тадбирда 30 нафар “Ўз касбининг моҳир эгалари”нинг вилоят босқичи ғолиблари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Термиз шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида   корхона ва ташкилотлар балансида бўлган маданият саройлари ҳамда  маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг болалар бадиий жамоалари, якка ижрочилар иштирокида ”Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган   85  нафар ёшлар иштирок этдилар. Танлов ғолиб ва иштирокчилари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Пахтакорлар рағбатлантирилди

Жорий йилнинг  пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган касаба уюшма аъзолари ҳамда жойлардаги уюшмаган аҳоли теримчиларини рағбатлантириш мақсадида Бойсун туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи  Кенгаши раиси Р.Улуғов иштирокида тумандаги  “Тангимуш” ва “Янги хаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган фермер хўжаликлари далаларида мавсум бошидан фаол иштирок этаётган илғор теримчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.