Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари куни касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари улашилди.
Жорий йилнинг 5, 7 ноябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиковнинг “Ишонч” газетасининг 2019 йил 15 октябрь кунидаги 126-сонида чоп этилган “Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан!” ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Абдурахмонович Ахмедовнинг “Халқ йўли” газетасида 2019 йил 14 октябрь кунидаги 12-сонида чоп этилган “Ёшлар тарбияси, бу йўлда биз қандай ишларни амалга ошираяпмиз?” деб номланган мақолалари юзасидан 5 ноябрь куни вилоятимизнинг Узун ва Сариосиё туманларида, 7 ноябрь куни Шеробод ва Музработ туманларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, бўлим мудирлари, Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари иштирокида туман касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Бўлиб ўтган учрашувларда республикамиз, вилоятимизда давлатимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда касаба уюшмаларининг иштироки, юқорида номлари қайд этилган газеталардаги мақолалар муҳокамаси, касаба уюшмаларининг олдида турган долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди. Касаба уюшма фаоллари томонидан берилган саволларга бирлашма масъул ходимлари жавоб беришди.
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурхондарё вилоят Мажбурий ижро бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғаси топширилди.
Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда «Кексалар хафталиги» деб белгиланганлиги муносабати билан Истемол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан соҳа фахрийлари холидан хабар олиниб уларга совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида 2019 йил 7 октябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё тумани кенгаши томонидан «Фарход аёллар мурувват уйи»га ташриф буюрилди ва кекса аёллар ҳолидан хабар олинди.
Жорий йилнинг 1 октябр куни «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан марказда фаолият юритиб келаётган бир қатор жонкуяр ўқитувчи ва мураббийларга совғалар берилди.