Меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов туман кенгаши томонидан 2016 йил 3 декабрь “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан тизимда ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ногирон бўлиб қолган шахсларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

Касаба уюшмалари – фахрийларга

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида тармоқ тизимидаги меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Моддий ёрдам кўрсатилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида тармоқ тизимидаги меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида   “Мурувват” уйларига  ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан    ҳарбий қисмларда “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида  учрашув ташкил қилиниб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбийларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

“Ватан фидойи фарзандларини унутмайди”

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Ногиронларга мурувват кўрсатилди

Жорий йилнинг 2 декабарь куни   таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор ва Қизириқ туман  кенгашлари томонидан “3 декабрь – Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахсларга эсдалик совғалари топширилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция – хуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган ушбу давра суҳбатида  вилоятимиз касаба уюшма фаоллари – барча буғиндаги касаба уюшма қумиталари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати ходимлари ва раёсати аъзолари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси,   Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди,  Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди масъул ходимлари томонидан Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг хаётимиздаги ўрни ва ахамияти хусусида атрофлича тушунча бериб ўтилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан Ангор туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимида   “Конституциямиз – бахтимиз қомуси”  мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди