“Butunjahon bolalar mehnatiga qarshi kurash kuni” davra suhbati

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2015 йил 12 июнь куни “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида вилоят бошқарма, бирлашмалар, корхона, ташкилотлар, нодавлат-нотижорат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, прокуратура, адлия, ички ишлар бошқармалари, фуқаролик ишлари, жиноят ишлари судлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Тегишли ташкилот раҳбарлари дастур бўйича “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган мавзуларда маърузалар қилишиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email