ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ЯКУНЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

2014 йил 18 февралда вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги Шўрчи туман “Шўрчидонмаҳсулотлари” ОАЖда Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси А.А.Ахмедов, вилоят агросаноат мажмуи туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари масъул ходимлари, тармоқдаги йирик корхона ва ташкилотлар касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирокида жамиятда 2013 йил “Обод турмуш йили”да жамоа шартномасининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг 50 нафар вакиллари иштирокидаги конференцияси ўтказилди.
“Шўрчидонмаҳсулотлари”ОАЖ бошқарув раиси О.Чўтов томонидан шартнома шартлари, тадбир, мажбуриятлари юзасидан иш берувчининг ҳисоботи ва ходимлар вакили Ш.Назарованинг жамоа шартномаси якунлари бўйича ҳисоботи эшитилди.
Жамиятда иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши юзасидан олиб борилаётган ижобий ишлар, ишчи, хизматчиларни бепул иссиқ овқат билан таъминлаш, цехларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданий-оммавий тадбирлар, спорт-соғломлаштириш тадбирларини кўпроқ ўтказиш, янги иш ўринларини яратиш, касаначилар меҳнатини ташкил қилиш, ишчи, ходимлар айниқса кам таъминланган оилалар вакилларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботларида ўз аксини топган.
Бирлашма раиси А.Ахмедов касаба уюшлмалари олдида турган вазифалар юзасидан маъруза қилди.

Print Friendly, PDF & Email